Бир неча йил аввал Кореяга ишлашга кетиш борасида одамлар орасида турли хил миш-мишлар юрарди. Кимдир 500га, яна кимдир 1000 доллар эвазига ҳал қилдим деган гап-сўзлар тез-тез қулоққа чалиниб қоларди. Аслида бу ҳолат тизимда муаммо борлигидан далолат берарди.

Сўнгги вақтларда ана шу каби гаплар аста-секин барҳам топа бошлади. Бунинг асосий сабаби тизим тўлиқ рақамлаштирилди, яъни эндиликда инсон омили танлов жараёнларида иштирок этмайдиган бўлди.  

- Ҳар йили Ўзбекистон меҳнат бозорига 600-700 минг янги иш кучи кириб келади ва мамлакатимизда фуқароларнинг бандлигини таъминлаш борасида кўплаб инвестиция лойиҳалари амалга оширилади, - дейди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов. - Шу билан бирга юртдошларимизнинг бир қисми меҳнат миграциясига йўналтириляпти. Бу ерда асосий вазифа хорижда ишлаш истагида бўлганларни касбга тайёрлаш, тилга ўргатиш  ва хорижда манзилли, хавфсиз бандлигини таъминлашдир.   Бугун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги раҳбарияти ва вазирлик ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижий давлатларнинг ваколатли ташкилотлари ҳамда салоҳиятли иш берувчилари билан доимий музокаралар олиб борилмоқда. Бугунги кунда 300 дан зиёд хорижий давлат меҳнат ташкилотлари билан келишувларга эришилган. Жорий йилнинг ўтган даврида 30 минг нафардан зиёд фуқароларни хорижга ташкиллаштирилган ҳолда манзилли ишларга жалб қилганмиз. 2024 йилнинг ўтган даврида биргина Жанубий Кореяга 1400 нафар фуқароларимиз ташкиллаштрилган холда ишга жўнатилган.    

Тошкент шаҳридаги мономарказдамиз. Бу ерда Кореяга ишлаш истагини билдирган ва рўйхатдан онлайн ўтган фуқароларимиз навбатдаги босқичда иштирок этмоқдалар. Тест ҳам оддий. Корейс тилида ҳеч бўлмаганда сўзлашув даражасида  биладиган йигит-қизлар оддий тузилган саволларга тўғри жавоб берган холда Кореяга ишга жўнашга тайёргарликни бошлашган. 

<iframe width="990" height="557" src="https://www.youtube.com/embed/clXuJju0XKc" title="Koreyaga migratsiya sohasi toʻliq raqamlashtirildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>     

- Кореяда фуқароларимиз меҳнат фаолиятини амалга оширишлари учун махсус тест-имтихонларини топширишлари зарур бўлади, - дейди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бош мутахассиси Достонбек Олимжонов. – Бунинг ҳам ўз талаблари бор. Аввало, фуқаро 18-40 ёшгача ва судланмаган бўлиши керак.  Кореяга борган фуқаролар бўлса депортация бўлмаган бўлиши лозим. Дальтонизм касаллигига дучор бўлмаган бўлиши зарур. Имтиҳон топшириш учун бу йўналишда тадбиқ этган ҳаволалардан бирида рўйхатдан ўтади. Ўша рўйхат Корея инсон ресурсларини ривожлантириш хизматига берилади. Шу асосида имтиҳонга кириш кунлари белгилаб берилади.    

 Санжар Тошпўлатов, Аслиддин Алижонов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кореяга миграция соҳаси тўлиқ рақамлаштирилди (+видео)