Ҳуқуқий муносабат

Маълумки, транспорт воситаларини бошқараётган шахснинг мастлик ҳолатида деб ҳисоблашга етарли асослар бўлса, транспорт воситасини бошқаришдан четлаштирилиши ва мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтказилиши керак.  

Эндиликда алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ички ишлар бўлимларининг навбатчилик қисмларидаги махсус алкотестерлар орқали аниқланади.  

Бу ҳақда Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Жавоҳир Эшонқулов батафсил тўхталди.    

–Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 апрелдаги 190-сонли қарори қабул қилинди ва бу қарор билан Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларида алкотестер ёрдамида шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Мазкур қарорга асосан 2024-2025 йиллар давомида ички ишлар органлари тасарруфидаги навтабчилик қисмлари босқичма-босқич жами 208 та алкотестер билан таъминланадиган бўлди.    

Юқоридаги 190-сонли қарорга асосан, алкотестер текшируви камида 2 нафар холис иштирокида, зарур ҳолларда эса шифокор ёки бошқа мутахассис иштирокида ўтказилади. Ундан олдин масъул ходимлар шахсни ва холисларни алкотестернинг ишлаш тартиби билан таништиради ва уларнинг талабига асосан қиёслаш сертификатини кўрсатади. Текширилувчи шахс юқоридаги маълумотлар ва ҳужжатлар кўрсатилмаганда ёки мосламанинг носозлигига шубҳа уйғонганда ёки алкотестер ўтказиш жараёнида санитария-гигиена қоидалари бузилганда, алкотестер текширувидан бош тортиши мумкин.  

Текширилувчи шахснинг оғиз бўшлиғидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлар консентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори чиқса, масъул ходимлар бу шахсга нисбатан алкоголли ичимликлар истеъмол қилганлиги юзасидан холислар иштирокида баённома расмийлаштиради.  

Агар шахс алкотестер ёрдамида текширувдан ўтишдан бош тортса ёки унда техник воситалар орқали ўтказилган алкотестер текширувига эътироз бўлса, масъул ходимлар ушбу шахсни тиббий текширувдан ўтказиш учун тумандаги даволаш-профилактика муассасасига олиб боради. Факт ўша ерда аниқланади.  

Агар шахс туман даволаш-профилактика муассасасида ҳам тиббий текширувдан ўтишдан бош тортса, унга нисбатан қонуний жавобгарлик чоралари кўрилади. Агар шахс алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда бўлиб, мустақил ҳаракатланиш қобилиятини йўқотган ёки қаердалигини аниқ англаб етмайдиган ҳолатда бўлса, масъул ходимлар бу шахсни Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 644-сонли қарорига мувофиқ тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб боради.  

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик махсус алкотестерлар орқали аниқланади