ШАРҲ

Маълумки, жорий йил 14 май куни Тошкентда қуролли можаро зоналаридан қайтганларни реабилитация ва Реинтеграция қилиш масалалари бўйича Марказий Осиё минтақавий экспертлар Кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Минтақавий экспертлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2022-йил 3-4 март кунлари Тошкентда ташкил этилган юқори даражадаги “БМТ глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё мамлакатлари минтақавий ҳамкорлиги” халқаро конференциясида илгари сурилган ва халқаро шериклар томонидан кенг кўламда қўллаб-қувватланаётган ташаббуси доирасида ташкил этилмоқда.

Марказий Осиё давлатлари бу вазиятга жавоб беришда етакчиликни ўз зиммасига олди, ўз фуқароларини репатриация қилиш ва Реинтеграция қилиш бўйича дунё етакчиларига айланди. 2024 йил март ойи ҳолатига кўра, Марказий Осиё давлатлари томонидан уюштирилган гуманитар операциялар давомида 2100 дан ортиқ одам минтақага қайтарилган. Жумладан, Қозоғистон Республикаси 754 нафар, Қирғизистон Республикаси 511 нафар, Тожикистон Республикаси 334 нафар, Ўзбекистон Республикаси 531 нафар фуқаросини ватанига қайтарган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон биринчилардан бўлиб Сурия, Ироқ ва Афғонистондан ўз фуқароларини ватанига қайтаришни бошлади. 2019 йил бошидан буён “Меҳр” гуманитар операциясининг 5 босқичи амалга оширилиб, 531 киши (асосан аёллар ва болалар) ватанига қайтарилди. Уларнинг жамиятга тўлиқ интеграциялашуви учун барча шарт-шароит яратилган – таълим, тиббий ва ижтимоий дастурлардан фойдаланиш имконияти таъминланган. Айрим репатриантларга бепул уй-жой, паст фоизли кредитлар, шахсий бизнес учун жиҳозлар (мини-новвойхоналар, кийим-кечакларни кесиш ва тикиш учун машиналар) ҳамда ижтимоий ёрдам кўрсатилди.

Жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг ўз фуқароларини можаро зоналаридан, шу жумладан Ироқ ва Суриядан ватанига қайтариш ва реинтеграцияси бўйича ҳаракатларини олқишлади. Бундай саъй-ҳаракатларда Ўзбекистон каби фаоллик кўрсатган мамлакатлар кам экани эътироф этилади.

Халқаро экспертларнинг фикрича, бу саъй-ҳаракатлар болаларни жабрланувчилар сифатида тан олишга ҳамда болалар ва аёллар учун гендер масалалари инобатга олинган ҳамжамиятлар даражасидаги Реинтеграция дастурлари ёрдамида уларнинг шахсий манфаатларини ҳимоя қилиш зарурлигига асослангани билан ниҳоятда аҳамиятлидир.

Янада муҳими, кучли техник ёрдам кўрсатиш ва инсон салоҳиятини кучайтириш орқали амалга оширилган ушбу саъй-ҳаракатлар инсон ҳуқуқларини амалга ошириш, демократияни ривожлантириш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ватанига қайтиб келган болалар, аёллар ва оилаларнинг жамиятга қайтадан интеграциялашуви, бир томондан, уларнинг ижтимоий жиҳатдан яккаланиб қолишига барҳам берса, иккинчи томондан, жамиятда камбағалликни камайтириш орқали тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлайди.

Хусусан, 2021 йил 1 июлда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича 2021-2026 йилларга мўлжалланган Миллий стратегиясида. Ўзбекистон терроризмдан жабрланганларга, жумладан репатриантларга ҳар томонлама ижтимоий, ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни давом эттириш кўзда тутилган.

2021 йил июль ойида Женевада бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 47-сессиясида халқаро йиғилиш иштирокчилари Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган репатриация дастури фуқаролари Сурия ва Ироқдаги лагерларда қочқин мақомида бўлган кўплаб давлатлар учун намуна бўлиши мумкинлигини таъкидладилар. Ўзбекистонда оилавий қадриятлар ва жамиятдаги яқин ижтимоий муносабатларга асосланган ўзига хос ёндашув қабул қилинган бўлиб, бу “Инсон қадри”ни ўз ўрнига қўйишга хизмат қилади.

БМТ Махсус маърузачиси Фионнуала ни Аолайннинг мамлакатимизга 2021 йил 28 ноябрь – 7 декабрь кунлари амалга оширган ташрифи давомида, Ўзбекистоннинг “Меҳр” операцияси доирасида фуқароларни мамлакатга қайтариш, реабилитация ва Реинтеграция қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, Ф.ни Аолайн Сурия, Ироқ ва Афғонистондан қайтиб келган шахсларнинг реабилитация марказига ташриф буюрди. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги мазкур масканда ўз вақтида “қайноқ нуқта”лардан олиб чиқилган аёллар ва болаларни реабилитация қилиш учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Махсус маърузачи, оила бирлиги ва жамиятнинг қўллаб-қувватлашига асосланган ўзбек модели репатриация қилиш, боланинг манфаатини кўзлаш ва сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳаракатлар марказида ўчоқли ҳудудлардан қайтган аёлларни самарали Реинтеграция қилиш бўйича энг яхши амалиёт намунаси эканлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

Қайд этиш лозимки, 2023 йил 19-23 июнь кунлари бўлиб ўтган БМТнинг Терроризмга қарши кураш олий ҳафталигида, “Меҳр” операцияси доирасида Яқин Шарқдаги уруш зоналаридан олиб ташланган ўз фуқароларига нисбатан инсонпарвар муносабатда етакчилик қилаётган Ўзбекистонга алоҳида эътибор қаратилди.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Марказий Осиёда қайтганларни реабилитация қилиш ва реинтеграциялаш масалалари бўйича Минтақавий эксперт кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказиш айни муддао. Боиси, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида илгари сурган “Инсон қадри учун” тамойили Реинтеграция ва реабилитация бўйича Марказий Осиё Минтақавий кенгаши мақсади билан ўзаро уйғун ва ҳамоҳангдир.

Шерзод Зулфиқоров,

профессор

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё Минтақавий кенгашининг муваффақияти нимада?