Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари билан ҳамкорлиги юқори даражага кўтарилди. Айниқса, кейинги йилларда гендер тенглик, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, имкониятларини кенгайтириш йўналишида БМТ Аёллар тузилмаси билан ҳамкорлик янги босқичга чиқди.

Бу Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоеванинг Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Осиё хотин-қизлари форумида иштирок этиш учун юртимизга ташриф буюрган БМТ Аёллар тузилмасининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Бeлeн Санс Лукe билан учрашувида қайд этилди.  

Мулоқот чоғида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси билан тузилма ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.    

Хусусан, гендер бюджетлаштириш, гендер статистикаси ҳамда  гендер аудит йўналишларида  ўзаро тажриба алмашиш, илғор амалиётларни жорий қилиш бўйича фикр алмашилди.  

Муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида ҳамкорлик бўйича тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда аниқ йўналишларни белгилашга келишиб олинди.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТнинг ихтисослашган тузилмалари билан ҳамкорлик юқори даражага кўтарилди