Ўзбекистонда меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилаётган соҳалар маълум қилинди
Ўзбекистон бўйича жорий йилнинг январь-апрель ойи давомида меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилган соҳалар рўйхати эълон қилинди.
Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, меҳнат қонунчилиги энг кўп қуйидаги соҳаларда бузилган:
Халқ таълим муассасалари –5 612 та;
Мактабгача таълим муассасалари – 2 173 та;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими – 1 215 та, Қурилиш ташкилотлари – 266 та;
Қишлоқ хўжалигида – 452 та қайд этилган.
Ш. Маматуропова, ЎзА