12 май – Халқаро ҳамширалар куни

Инсон зоти борки, гоҳида  бемор бўламиз, тобимиз қочиб шифокорга мурожаат қиламиз. Бундай кезларда оқ халат кийган саломатлик посбонлари чин маънода бизнинг нажоткоримизга айланади. Шу ўринда айтиш керакки, бундай ҳолларда ҳамширалар билан кўпроқ мулоқот қилишга тўғри келади.  

Бу ҳақда гап кетаркан, ҳамширалик касби шифокорликдан кам бўлмаган ҳолда, ўта масъулиятли, мураккаб ва шарафли эканлигини кўпчилик тан олса керак. Зеро, беморлар парвариши, дори-дармонларни қабул қилиши, яра ва жароҳатларни боғлаш каби ишлар айнан улар зиммасига юклатилади. Бунинг устига, жарроҳ ёки врач тайинлаган муолажа, амалга оширган операциясининг муваффақиятли якун топиши ҳамширалар маҳорати билан чамбарчас боғлиқ.

Ҳамширалар орасида “қўли енгил”лари, ширин сўзи билан дардга дармон бўлгувчилари кўп. Академик Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали бош ҳамшираси Нодирахон Улуғбекова ана шундай куюнчак ҳамширалардан.

2003 йилдан буён шу даргоҳда ишлаб келаётган Нодирахон беморлар билан муомаласи, касбига садоқати, фидойилиги билан жамоада катта обрў-эътибор қозонган. Бунга марказ ходимларигина эмас, даволанаётган беморлар тилидан айтилган эътирофлар далил бўла олади.

– Диабет билан хасталаниб, ушбу марказда даволандим ва қалби меҳрга тўла шифокорларга дуч келдим. Айниқса, Нодирахон томонидан олиб борилган тушунтиришлар, касалликка қарши курашиш йўлларини ўзлаштиришим менинг ҳаётимда катта ўзгаришлар ясади, – дейди Олтиариқ туманида яшовчи бемор Муҳаммаджон Ҳасанбоев. –  Дастлаб бу касалликка чалинганимни билганимда, рости, қўрқиб кетганман. “Диабет мактаби”да ўтказилган машғулот ва дарслардан кейин ўзимни назорат қилишни ўргандим, соғлом овқатланишга ўтдим. Ўн йилдан буён шу касаллик мен билан. Ҳозир ҳолатим яхши. Бунинг учун барча шифокорлардан, хусусан, Нодирахон Улуғбековадан миннатдорман.  

  Гап шундаки, Н.Улуғбекова  филиалда ташкил этилган “Диабет мактаби”да бош йўриқчи бўлиб ишлайди, “ширин” хасталик билан оғриган беморларга илмий асосланган тавсияларни бериш, фойдали кўникмаларни ҳосил қилишларига кўмаклашади. Бир қарашда оддий ва осондек кўринган бу фаолиятда унга мукаммал ва атрофлича билим, тушунтира олишдек нозик хусусиятлар қўл келади. Ахир, бемор билан “иттифоқ тузиб”, хасталикни енгиш, зарарли одатлардан воз кечиб, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш осон иш эмас, игна билан қудуқ қазишдек гап!

– Беморлар билан дилдан суҳбатлашаман, оиласи, муаммолари, керак бўлса, шахсий ҳаёти билан қизиқаман. Чунки диабетни даволашда асосий эътибор дори-дармонларга эмас, беморнинг яшаш тарзига қаратилади. Кейинги йилларда бутун дунёда қандли диабет касаллиги ёшариб бормоқда. Бунинг асосий сабаблари нотўғри овқатланиш, камҳаракатлилик ва ҳиссий депрессия ҳисобланади. “Ширин” хасталигига чалинмаслик йўли ҳам осон, ҳам қийин. Осонлиги шундаки, хасталик юқумли эмас ва соғлом турмуш тарзига риоя этиш орқали бемалол ундан узоқлашиш мумкин. Мушкуллик ҳам айни шунда кўринади: ҳаммамиз ҳам тўғри овқатланишга, жисмоний фаолликка риоя этавермаймиз, – дейди Нодирахон. – Бор эътиборимизни хасталикнинг олдини олиш, жумладан, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, соддароқ айтганда, диабетга чалиниш сонини имкон қадар камайтиришга қаратганмиз. Филиалда ташкил этилган “Диабет мактаби” бу хасталик билан оғриган беморларга илмий асосланган тавсияларни бериш, фойдали кўникмаларни ҳосил қилишларига кўмаклашади. Биз уларга ўзини-ўзи назорат қилишни, соддароқ айтсак, “қандли диабет билан яшаш”ни ўргатамиз.

“Диабет мактаби”нинг ўқув машғулотларида бу юқумсиз хасталикнинг келиб чиқишидан тортиб, асоратларга қарши муолажа тадбирларигача, ҳаёт тарзини режалаштириш ва фойдали таомланиш усуллари ҳақида тушунчалар берилади, оғир босқичларнинг олдини олиш бўйича кўникмалар ҳосил қилинади. Ва айтиш жоизки, ушбу ўзига хос мактаб фаолиятининг муваффақиятида бош ҳамшира Нодирахон Улуғбекованинг хизматлари беқиёс.

– Филиалимизда ҳамширалар кўп. Лекин улар орасида Нодирахон алоҳида ажралиб туради. Ўз устида тинимсиз изланиши, фан ва соҳа янгиликларини мунтазам ўрганиб-ўзлаштириб бориши, беморлар билан муомаласи, фидойилигини бошқаларга ибрат қилиб кўрсатамиз, – дейди филиал бош шифокори Нигорахон Иброҳимова.

М.Сулаймонов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлом турмуш тарғиботчиси