Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ва Қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ҳамкорлигида ўрганишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Гулистон шаҳар 3-мавзе Боғишамол маҳалла ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг  биринчи қаватида жойлашган нотураржой биноларидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига зид равишда бинолар конструкциясига таъсир кўрсатувчи ўзгаришлар киритилган  11 та ноқонуний объект аниқланди.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 159-моддасига асосан “УЗ-ДАЕОО” ва “РАНО” савдо дўконларининг ички деворларидаги ойналарнинг таг қисми бузилиб, ўрнига эшиклар ўрнатилганлиги сабабли тадбиркорга нисбатан энг кам иш хақининг 20 баравари, яъни 6 800 000 миллион сўм, қолаверса, “Авто эҳтиёт қисмлари” савдо дўкони эгасига эса энг кам иш хақининг 10 баравари, яъни 3 400 000 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

Ўрганиш давомида 8 та ноқонуний қурилма учун тадбиркорларга белгиланган тартибда огоҳлантириш хатлари берилди.  

Ш.Суяров, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний қурилмалар