Эмомали Раҳмон: “Crocus” воқеаси Тожикистон имижига жиддий путур етказди

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон 9 май куни россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан суҳбатда “Crocus City Hall”да март ойида содир бўлган теракт мамлакати обрўсига жиддий путур етказганини қайд этди. Бу ҳақда Кремль сайти ёзди.

Раҳмоннинг сўзларига кўра, терроризмга қарши “ҳамма жойда бирга курашиш керак”.

– Икки мамлакат разведка хизмати ўтган йилларда яхши ишлаган, аммо “Crocus City Hall”да фожиа юз берди, – деган Тожикистон раҳбари. –  Тожикистон 30 йилдан ортиқ терроризм ва экстремизмга қарши курашиб келяпти ва бу глобал муаммони бевосита билади. Тожиклар қадимий тарих, маданият ва цивилизацияга эга қадимий халқ. Бўлиб ўтган фожиани, биз мутлақо қабул қила олмаймиз. Бу халқимиз имижи, тарихи, маданияти, урф-одатига жиддий путур етказади. Мазкур муаммога қарши яқин ҳамкорликни давом эттирамиз.

Шунингдек, Раҳмон республика терроризм ва экстремизмга қарши курашда икки томонлама стандартга қарши эканини айтди.

– Позициямиз 30 йилдан бери маълум: биз терроризм ва экстремизмга қарши курашда икки томонлама стандартга қаршимиз, террорнинг миллати ҳам, дини ҳам йўқ, – деди Президент.

Путин, ўз навбатида, Россия ва Тожикистон разведка хизматлари умумий таҳдидларни, жумладан терроризмни тўхтатиш учун фаол ишлаётганини билдирди.

– Бу иш яхши йўлга қўйилган, ҳамкасблар бир-бири билан яқин алоқада. Сиз ва мен буни қўллаб-қувватлаймиз ва шу йўлда давом этамиз, – деди у.

Қозоғистондаги илк автомобиль туннели ёзда қуриб битказилади

Кеча Қозоғистон транспорт вазири Марат Қарабаев мамлакат жанубида инфратузилма объектлари қурилиши жараёни билан танишди. Унинг Қизилўрда, Туркистон вилоятлари ва Чимкент шаҳрига хизмат сафари чоғида “Шақпақ бобо” довони орқали ўтадиган ҳудуддаги илк автомобиль туннели қурилиши якунланиши муддати эълрн қилинди.

Бу ҳақда “Каzinform” вазирлик матбуот хизматига таяниб ёзган.

Шу йил ёзда “Шақпақ бобо” туннелини фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Ҳозиргача бетон ва асфальт ётқизиш ишлари тўлиқ бажарилиб, ёритиш мосламалари ўрнатилди. Айни пайт видео-кузатув тизими ўрнатиш, газ қувурларини ётқизиш, вентиляция ва ёнғинга қарши ускуналарни жойлаштириш давом этмоқда. Йўл қўмитаси вакиллари таъкидлашича, асосий иш бажариб бўлинди.

Шунингдек, вазир республика аҳамиятига молик М-32 Самара – Чимкент автомобил йўлининг 463 километрга тенг Қизилўрда – Саксовул қисмини кўздан кечирди. Ушбу трассани реконструкция қилиш кўрсатмаси Президент Қосим-Жомарт Тоқаев томонидан ўтган йил октябрда Қизилўрда вилоятига амалий ташриф чоғида белгилаб берилган эди.

Қирғизистон Миллий банки янги банкнотани муомалага киритди

Қирғизистонда 2024 йил 10 майдан бошлаб миллий валютанинг 2023 йилги янги бешинчи сериядаги, номинал қиймати 5 минг сом бўлган банкноти муомалага киритилди. Қирғиз Республикаси Миллий банки маълумотига кўра, 2023 йил намунасидаги беш минг сомлик банкнотнинг олд томонида таниқли актёр ва рассом С.Чўқморовнинг портрети, орқа томонида эса “Ала-Тоо” кинотеатри биноси акс этган. Ушбу пул бирлигининг асосий ранги ва ўлчами ҳам ўзгаришсиз қолди. Банкнот қалбакилаштиришдан ишончли ҳимояни таъминловчи замонавий хавфсизлик элементларининг уч даражали мажмуасига асосланган.

Мамлакат ўз миллий валютаси – суверен давлатнинг ажралмас рамзига айланган қирғиз сомини муомалага киритганига 31 йил тўлди.

Туркманистон ва Туркия божхоначилари қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

Яқинда Туркманистон Давлат божхона хизмати ва Туркия Божхона ва савдо вазирлиги вакиллари видеоалоқа шаклида музокара ўтказди.

Томонлар “Соддалаштирилган божхона йўлаги тўғрисида”ги Битим ва “Қўшма божхона қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги протокол лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Қўшма божхона қўмитаси ташкил этилиши икки томонлама келишувларни амалга ошириш доирасида самарали божхона ҳамкорлигини шакллантиришга, Соддалаштирилган божхона йўлаги лойиҳаси эса икки қардош мамлакат божхона хизматлари ўртасида товарлар ҳақида дастлабки маълумот алмашинувини таъминлашга хизмат қилади. Бундай маълумотлар божхона назорати пайти зарур бўлади.

Туркманистон томони Туркия мамлакат учун асосий импортчи мамлакатлардан бири эканини таъкидлади. Сўнгги тўрт йилда давлатлар ўртасидаги товар айирбошлаш қиймати 3 баробар ошиб, 2023 йил якунида 2,5 миллиард доллардан ошди. Яқин келажакда бу кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш мўлжалланган.

Ўткир Мирзо тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё хабарлари