2024 йил 12-14 май кунлари Самарқанд шаҳрида Осиё хотин-қизлар форуми бўлиб ўтади.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбарида билдирган ташаббусига биноан ташкил этилаётган форумда Беларусь аёллар иттифоқи раиси Ольга Шпилевская ҳам иштирок этади. У форум олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

– Жаҳон иқтисодиётида энг катта улушга эга давлатлар Осиё минтақасида жойлашгани боис ушбу форумдаги иштирокимиз биз учун муҳим. Сабаби, биз бу давлатлар қанчалик жадал ривожланаётганини кўриб турибмиз. Уларнинг ютуқлари соғлиқни сақлаш, инновациялар соҳаларида, шунингдек, айрим технологик ечимларда ҳам мавжуд. Шу боис, тажриба алмашиш жуда фойдали бўлади.  

Беларусь ва Ўзбекистон аёллари ўртасида азалдан дўстона муносабатлар мавжуд. Икки давлат тадбиркор аёллар форуми самарали ўтган ва унда аниқ шартномалар имзоланган. Бизнинг дўстона муносабатларимиз ишбилармонлик ва ҳамкорлик доирасидан кўра кенгроқ.

Форум 10 та бўлимдан иборат бўлиб, ҳар бир соҳа кенг муҳокама қилинади. Бунга гендер тенглик ва хотин-қизларнинг иқтисодиётдаги, давлат бошқарувидаги, жамият ҳаётидаги иштироки, атроф-муҳит ва оилавий муаммолари киради.  

Буларнинг барчаси аёллар учун манфаатлидир. Шу боис, ўйлайманки, бу тажриба алмашиш ва мулоқотлар барча мамлакат аёллари учун фойдали ва муҳим бўлади.

Сенат Раисига ушбу форумга бизни таклиф қилгани учун миннатдорчилик билдираман.  

Беларусь хотин-қизларининг сизлар билан бўлишмоқчи бўлган маълумотлари етарлича. Чунки бизнинг жамоат ташкилотимиз барча давлат органлари вакиллари – бизнес ва соғлиқни сақлаш вакилларини ўз ичига олган ташкилот ҳисобланади.  

Бугунги кунда беларусь аёлларининг давлат бошқарувидаги иштироки ҳам катта. Шунинг учун биз ўз тажрибамиз билан ўртоқлашишдан мамнунмиз.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ольга Шпилевская: Ўзбекистон билан дўстона муносабатларимиз ҳамкорлик доирасидан ҳам кенгроқ