Бугун, 11 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида спорт курашлари бўйича ўтказилаётган "Париж-2024" Олимпиадаси учун сўнгги лицензион турнирда 3 нафар эркин курашчиларимиз баҳсларга киришмоқда.
Айтиш керакки, мазкур нуфузли мусобақанинг аёллар курашида гиламга чиққан уч нафар вакиламиздан икки нафари – Лайлохон Собирова ва Шоҳида Аҳмедова Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун имкониятни сақлаб қолди. Улар бугун "Париж-2024" лицензияси учун курашни плей-офф босқичида давом эттиради.
Эркин курашчиларимиздан -65 килограммда ёшлар ўртасидаги барча мусобақаларда ғолиб бўлган Умиджон Жалолов, -97 кило оғирликда "Рио-2016" Олимпиадаси бронза медали соҳиби Магомед Ибрагимов ҳамда -125 килограммда Ҳасанбой Раҳимов Истанбул баҳсларида медаллар ва Олимпия ўйинлари йўлланмалари йўлидаги баҳсларда иштирок этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА