Ижтимоий тармоқларда “Деҳқонобод калий заводи” АЖ тоғ-кон мажмуаси ҳудудида хавфли ёриқлар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан "Ўзкимёсаноат” АЖ ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:  

“Деҳқонобод калий заводи” АЖ тоғ-кон мажмуасига яқин, лекин кон чегарасидан ташқарида, Хўжайипок қишлоғи аҳоли турар жойларидан қарийб 2-3 км. узоқликда мавжуд бўлган ердаги ёриқлар 2018 йилнинг август ойида кузатилган табиий ер чўкишлари натижасида ҳосил бўлган ва мазкур ҳолат юзасидан ўша вақтнинг ўзида тегишли вазирлик, қўмита ва идораларнинг масъул раҳбар ҳамда тажрибали мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган.  

Мазкур ишчи гуруҳ 2018 йилдан бошлаб бугунги кунга қадар ҳудудда пайдо бўлган ёриқлар ва юзага келган ҳолатни жойларга чиқиб,  мунтазам равишда ўрганган ҳамда коллегиал тарзда зарурий чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси амалга ошириб келинмоқда. Ҳолат назоратга олинган бўлиб, кон мажмуасида меҳнат хавфсизлиги тўлиқ таъминланган.  

Шунингдек, ушбу табиий ер чўкишларининг юзага келиш сабабларини ўрганиш, таъсирини камайтириш ва кенгайиб кетишининг олдини олиш мақсадида илғор хорижий компаниялар жалб қилиниб, уларнинг маслаҳат ва тавсиялари олиниб, зарурий чоралар белгилаб олинган.  

Қолаверса, бу каби ер чўкишларининг мунтазам кузатуви йўлга қўйилган бўлиб, доимий равишда зарурий инерт материаллари билан тўлдириб борилмоқда, дейилади хабарда.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзкимёсаноат” АЖ ер ёриқлари юзасидан расмий муносабат билдирди