Польша пойтахти Варшавада ўтаётган “Superbet Poland Rapid & Blitz” халқаро турнирининг рапид йўналишидаги мусобақалари якунланди.

Ўтказилган мусобақаларда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов дунёнинг етакчи шахматчилари билан кечган муросасиз баҳсларда ўз салоҳиятини намойиш этди.

Халқаро турнирнинг рапид йўналишида ташкил этилган сўнгги тур ўйинларида маҳоратли шахматчимиз хитойлик Вэй И, польшалик Ян-Кшиштоф Дуда, Польша шарафини ҳимоя қилаётган Шевченко билан куч синашди.

Хитой вакили Вэй И билан ўтган 7-тур учрашувида Абдусатторов 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди. 8-турда польшалик Ян-Кшиштоф Дуда, 9-турда Польша шарафини ҳимоя қилаётган Шевченко билан ўтказилган ўйинлар дуранг билан поёнига етди.

Рапид йўналишидаги мусобақалар сарҳисобига кўра, Вэй И 13 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, Магнус Карлсен 12 очко жамғариб, 2-ўринда бормоқда.  

 10 очко жамғарган ҳиндистонлик Праггнанандхаа 3-поғонада бормоқда. 9 ва 10 майдаги 2 та мағлубият, 4 та дуранг туфайли Абдусатторов 8 очко билан кучли еттиталикдан жой олган.

Мусобақанинг сўнгги кунларида шахматчилар блиц йўналишидаги баҳсларни ўтказади.

Мазкур баҳснинг илк турида шахматчимиз Абдусатторов германиялик Винсент Каймерга қарши дона суради.

Мукофот жамғармаси 175 минг АҚШ долларини ташкил этган халқаро турнирнинг билц ўйинларида ҳар бир ғалаба учун 1 очко, дурангга эришганларга 0,5 очко тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, 12 майда якунланадиган халқаро турнирда ғолиб шахматчи 40 минг доллар билан тақдирланади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдусатторов қатнашаётган Польша турнири ўзининг юқори нуқтасигага яқинлашмоқда