“Фарғона ҳақиқати” газетаси таҳририяти халқаро мавзуда мунтазам шарҳ ва таҳлилий мақолалар бериб боради. Шундан у халқаро журналистик ташкилотлар эътиборига тушган. Шу кунларда Хитойда айнан халқаро мавзуларда қалам тебратаётган журналистлар учун тажриба алмашув семинари бўлиб ўтади. Унга “Фарғона ҳақиқати” газетасининг икки журналисти таклиф этилди.
–Дунёда рўй бераётган глобал воқеаларни Ўзбекистон манфаатидан келиб чиқиб холис ёритиш ҳамиша биз учун муҳим бўлиб келди. Хитойнинг Циндао шаҳридаги форумда албатта бу борада дунёнинг турли мамлакатларидан келган ҳамкасбларимиз билан тажриба алмашамиз, – дейди “Фарғона ҳақиқати” газетаси бўлим мудири Маҳиёра Бойбобоева.
–Журналистлар дунё кезиши, кўриши лозим. “Фарғона ҳақиқати” газетаси таҳририяти сафар билан боғлиқ барча ташкилий ишларни ҳал қилди. Ҳатто мукофот пули ҳам олдик. Мақсадимиз – халқаро миқёсда ўзбек журналистикасини тарғиб этиш,– дейди журналист Муаттар Маҳмудова.
Шу йил май ойининг учинчи ўн кунлигида “Фарғона ҳақиқати” газетасидан Абдужалил Бобожонов ҳамда газета бош муҳаррири Рустам Ориповлар Хитойнинг Гуандон провинциясида бўладиган халқаро журналистлар форумига ва яна бир нафари Шинжоннинг Ғулжа шаҳрида Марказий Осиё ва Хитой оммавий ахборот воситалари конференциясида иштирок этадилар.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/JDb6UCmAbaA?si=jgQOfmeOF97RkGI6" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Муҳаммаджон Обидов,
Элёр Олимов (видео), ЎзА