Ёзёвон туманидаги Чўли Гулистон қишлоғида бугун пилланинг чилги ҳосилини теришга киришдилар. Суйдихон Раҳмоновалар оиласи 2 қути қурт уруғи боқишган эди.

– Апрель ойида 40 грамм қурт уруғини олганмиз, 4 та ўғлим, 4 та келиним ҳаммамиз меҳнат қиламиз, –дейди моҳир пиллакор. – Режамиз 120 килограмм эди. Ҳосил мўл бўлганлиги учун камида 150-160 килограммга етиши кутиляпти. 

Ўзбекистон дунёнинг йирик пилла етиштирувчи давлатларидан биридир. Шунингдек, сўнгги йилларда экспорт таркибида пиллани қайта ишлаб олинган ипак ҳажми кескин кўпайди. Тут мадонлари 55 минг гектарга етди. Натижада 2023 йилда 26 минг тонна пилла етиштирилди. Бунда фарғоналик пиллакорларнинг ҳам улуши салмоқли.

Биргина Ёзёвон туманида 2145 қути қурт уруғи 1400 та боқувчига тарқатилди. Улар 129 тонна пилла хомашёси олишни режалаганлар. Туманда бу йил илк бор хорижий тажриба қўлланилди.  

– Вьетнам усулини қўлладик, плёнка остида пилла етиштиришнинг афзаллиги шундаки, озуқа тежалади, ипак қуртлари касалликка чалинмайди, табиатда ҳаво ҳарорати ўзгарганда у ипак қуртига таъсир қилмайди, – дейди Ёзёвон тумани “Агро пилла” МЧЖ раҳбари Ойшахон Иброҳимова. –Мақсадимиз ишсиз фуқароларни, авваламбор аёлларни ипак қурти тутишга ҳамда пилла етиштиришга жалб этиш. Шундай усулда кўпрок ишчи ўрни яратиш.

Пиллачиликдаги муваффақиятлар озуқа таъминотидаги ўзгаришлар, хом ашёнинг харид нархи ошганлиги, янги тизим – пилла – ипакчилик кластерлари ташкил этилгани билан ҳам боғлиқ. Аммо соҳада ҳали муаммолар ҳам етарли. Улар бугун Президент Шавкат Мирзиёев ўтказган видеоселекторда тилга олинди. Таъкидландики, ипакдан тайёр маҳсулот улушини, жумладан пиллани чуқур қайта ишлаб, тайёр ипак маҳсулотлари, мато ва уй текстили ишлаб чиқарадиган қувватларни кўпайтириш зарур.

Ипак қурти озуқаси масаласи ҳам муҳим. Тўғри, жойларда янги тутзорлар, тут плантациялари ташкил этиляпти. Лекин бунинг учун бўш ер керак. Йиғилишда давлат раҳбари пахта майдонлари атрофига бир-икки қатордан тут экишни тавсия қилдилар. Ана шундай қилинганида қўшимча 50-60 минг тонна озуқа захираси шакилланади. Холбуки, бундай тажриба мавжуд. Энди уни фермерлар ва кластер мутасаддилари ривожлантириши лозим.

Бугунгача Ёзёвон туманида 125 гектар тутзор бор эди. 

– Баҳорги мавсумда 500 минг туп тут кўчатларини экдик. Муҳтарам Президентимизнинг бугун ўтказган видеоселекторида берган топшириқларини бажариш мақсадида кузда туманимизга 2 миллион туп тут кўчати тайёрлаб, фермерлар иштирокида дала четларига экамиз, – дейди Ойшахон Иброҳимова.

Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджон Жалилов илғор пиллакор Суйди опа Иброҳимова эришган юксак натижа учун уларни муносиб тақдирлади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/KWwgQNQ2ZdM" title="YOZYOVON: PILLA TERIMI BOSHLANDI" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёзёвон: пилла терими бошланди (+видео)