Фарғона вилоятида пиллачилик соҳасида ўзига хос тажриба мактаби яратилган. Буни айни кунларда эзгу ташаббуслар, илмий-амалий тажрибалар ҳамда истиқболли лойиҳалар ҳаётга кенг татбиқ этилиши натижасида ушбу тармоқ жаҳон андозалари даражасида ривожланаётганида ҳам кўриш мумкин.

Жумладан, кейинги йилларда Хитой, Вьетнам, Япония каби давлатлар тажрибасини ўрганиб, наслли ипак қурти уруғи етиштириш, сифатли озуқа базаси яратиш, бир йилда тўрт маротабагача пилла ҳосили олиш, хомашёни қайта ишлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш борасида қувонарли ютуқларга эришиляпти.  

Хусусан, жорий йилда вилоятда мазкур тармоқда 160 мингдан ортиқ мавсумий ва доимий иш ўрни яратиш кўзда тутилган бўлиб, 17 та шаҳар ва туманда ипак қурти боқувчилар ҳудудлар бўйича 6 та пиллачилик кластерига бириктирилди. Шу тариқа бу йил вилоятда 46 минг 436 қути ипак қурти парваришланиши орқали 2 минг 786 тонна тирик пилла етиштириш режалаштирилган. Айни йўналишда 4 минг 592 та фермер хўжалиги, 33 минг 400 нафар ипак қурти боқувчи ҳамда 6 та пиллачилик кластери ўзаро шартнома имзолаган ҳолда биринчи мавсум юмушларини уюшқоқликда олиб боришаётир.  

– Давлатимиз раҳбари раислигида чарм ва ипак саноатида мавжуд имкониятларни ишга солиш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида соҳага оид кўп гаплар айтилди. Танқидий фикрлар ва ташаббуслар илгари сурилди. Булардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, соҳага инновацияларни татбиқ этиш, мавсумни сифатли ташкил қилиш ва хомашёни чуқур қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратамиз, – дейди вилоят “Агропилла” масъулияти чекланган жамияти бошқаруви раиси Мақсуджон Қосимов. – Ипакчиликни ривожлантириш бўйича куни кеча имзоланган Президент фармони билан пилла харид нархи 25 фоизга оширилди. Пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди, тутзорлар учун ер солиғининг 10 фоизи тўланади. Шу ўринда айтиш керакки, вилоят делегацияси бир неча маротаба Хитой, Вьетнам, Японияда бўлиб, пиллачиликдаги илғор тажрибалар, илмий-амалий, инновацион ютуқларни ўрганиб келди. Бир неча йўналишда ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.  

Яқинда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда илк бор Фарғона туманида наслчилик станцияси ташкил этилди. Ҳозир бу ерда наслчиликда мавжуд 80 дан ортиқ ипак қурти зотлари бўйича ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Шунингдек, наслчилик станциясида бир мавсумда 100 қути ипак қурти боқишга мўлжалланган мажмуа қуриб битказилди. Мажмуа тўлиқ қувватда ишлай бошласа, 500 та иш ўрни яратилади. Айни пайтда юздан ортиқ иш ўрни яратилиб, 3 та маҳаллий ипак қурти зоти парваришланяпти. Бундай шароитда ипак қурти боқишнинг афзаллик жиҳати кўп. Энг аввало, касаллик тарқалмайди, ҳосил сифати ошади, сарф-харажат қисқариб, даромад салмоғи ҳам ортиб боради. 

Таъкидлаш жоиз, соҳа мутахассислари ипак қурти уруғини тўлиқ маҳаллийлаштириш бўйича Фарғона мактабини яратишни мақсад қилишган. Ҳозирнинг ўзида вилоятда республика эҳтиёжи учун зарур бўладиган йиллик ипак қурти уруғининг 80 фоизини етказиб бериш имкони мавжуд. Ипак қурти уруғини тўлиқ маҳаллийлаштириш катта миқдорда валюта тежаш имконини бериши, соҳага илм-фан ютуқлари ва инновацион ғояларнинг кенг татбиқ этилиши ҳамда янги иш ўринлари яратилиши билан ҳам аҳамиятлидир.  

Маълумки, пиллачилик ривожида озуқа базаси муҳим аҳамиятга эга. Айни пайтда вилоятда 3 минг 700 гектар тут плантацияси бор. Тажриба тариқасида ҳар гектар тут плантациясининг 10 сотихида ўрма тутзорлар барпо этиляпти. Инновацион усулда ташкил этилаётган бундай тутзорлардан йил давомида фойдаланиш мумкин.

Мисол учун, Фарғона тумани наслчилик станциясида 21 гектар ерда замонавий мезонлар асосида янги тут плантацияси барпо этилиб, соҳа мутахассислари, тажрибали пиллакорлар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда илмий-амалий тажрибалар амалга оширилмоқда. Бу ерда “Жарариқ”, “Япон барги”, “Марҳамат” каби тут навлари пайванд усулида кўпайтирилиб, юмшоқ баргли, тўйимли, серҳосил тутзорлар кенгайтириляпти. Ўз навбатида Хитой ва Вьетнамдан тут уруғи олиб келиниб, тажриба майдонларида тут кўчатларини кўпайтиришга эришиляпти.  

Эътиборлиси, кейинги йилларда вилоятда пиллачилик тармоғини жаҳон андозалари даражасида ривожлантириш борасида кўплаб истиқболли лойиҳалар амалиётга кенг жорий этилмоқда. Натижада сўнгги уч йилда вилоятда пилла хом ашёсини тўлиқ саноат усулида қайта ишлаш йўлга қўйилди. Бу йил вилоятда пиллачилик тармоғида 10 миллион долларлик экспортни амалга ошириш мақсад қилинганининг ўзи ушбу соҳа имконияти ва салоҳияти йилдан-йилга юксалиб бораётганидан далолатдир.  

Яқинда яна бир истиқболли лойиҳа – тут баргидан чой ишлаб чиқариш тажрибаси синовдан муваффақиятли ўтди. Демак, яқин вақт ичида вилоятда ишлаб чиқариладиган табиий ва экологик тоза тут баргидан тайёрланган чой Фарғонанинг ўзига хос брендига айланса, ажаб эмас. Бунга қўшимча равишда фармацевтика соҳасида ҳам янги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида илмий-амалий ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.  

М.Сулаймонов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона пиллачилигида илғор тажрибалар қўлланилмоқда