Малайзия давлат телерадиокомпаниясининг “ТВ Окей” телеканали оммабоп маданий-кўнгилочар сегментида машҳур ҳисобланади. Телеканал мамлакат ҳудудидан ташқари, Сингапур, Таиланд, Шимолий Индонезия, Филиппин давлатларида ҳам трансляция қилинади.

Туризм қўмитаси томонидан Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 3–10 май кунлари Малайзиянинг “ТВ Окей” давлат телеканали буюртмасига биноан “Sulalatus Salatin Sdn Bhd”  медиа компанияси ижодий гуруҳининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилди.

Ташрифдан кўзланган мақсад – Малайзияда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, маданий ҳамда тарихий меросига оид бағишланган туркум теледастурлар учун 6 та эпизоддан иборат қизиқарли медиаконтент тайёрлаб, намойиш этишдир. Телекўрсатувлар икки асосий қисмдан иборат бўлади. Уларнинг бир қисми Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарлари ва Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг маданий мероси, туризм инфратузилмаси ва табиат бойликларига бағишланади.

Қолган эпизодлар гастрономик ва агро-туризм салоҳиятини ёритиб бериш мақсадида миллий таомлар ресторанлари ва бозор расталари, хусусан Тошкентдаги Чорсу бозори, Самарқанддаги Сиёб бозори ва бошқа жойларда суратга олинди.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари тарғиб этилади