Шу йил 6 май куни Президент ҳузурида олий таълим йўналишларини оптималлаштириш, қабул ва малака тизимларини такомиллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинган эди. Унда бир қатор янгиликлар амалиётга татбиқ этилиши айтилди. Ушбу янгилик ва ўзгаришлар ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худоёрова ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:

— Бугунги кунда бакалавриатда 306 та йўналиш, магистратурада 625 та мутахассислик мавжуд. Аммо Президентимиз таъкидлаб ўтганларидек, уларнинг ҳаммаси ҳам халқаро стандартлар ёки замонавий меҳнат бозори талабларига мос тушмайди. Шунинг учун бу соҳада анчагина қилинадиган ишларимиз бор. Масалан, шу йил 2 февралда “Таълим соҳасида лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси очилиб, ушбу офис томонидан барча вазирликлар билан биргаликда катта режалар тузилди. Таълим ва фанни ишлаб чиқаришга, меҳнат бозорига интеграцияси ҳақида таклифлар берилган эди.   

Бугун таълим хизматлари сифатини халқаро стандартлар даражасига кўтарамиз десак, олий таълим сифатини оширамиз десак, таълим грантларига эътибор қаратишимиз лозим. Эндиликда давлатимиз раҳбари ташаббусига кўра, муайян бир йўналишга имтиҳон топшириб, энг юқори баллни олган абитуриент грантни белгилайди ва танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади.  

Яна бир муҳим янгиликдан бири — шу пайтгача грант 4 йилга берилар эди. Энди эса давлат гранти учун талабаларимиз ҳар йили яхши маънода курашишади. Яъни, давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади. 

Бу эса талабаларнинг ўз устида ишлашига, ўз билим ва кўникмаларини янада ошириб боришига, танлаган мутахассислигини пухта эгаллаши учун мотивация беради. Шу билан бирга, таълимда рақобатбардошликни, сифатни оширади. Ушбу тизимнинг йўлга қўйилиши меҳнат бозорида талабаларнинг улушини белгилаб берадиган сифат белгиси бўлади.  

ЎзА мухбири  

Муҳтарама Комилова  

ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди давлат гранти ҳар йили юқори баҳога ўқиган талабалар орасида тақсимланади