Миср Араб Республикасининг йирик компанияларидан бири “HASSAN ALLAM CONSTRUCTION” йўл лойиҳаси ва қурилиши соҳасида 85 йиллик тажрибага эга. Компанияда 45 минг нафардан зиёд ишчи-ходим фаолият олиб боради. Мазкур ташкилот томонидан қуёш энергетикаси, сув таъминоти, аэропорт ва минглаб километрдан ортиқ Миср ва Яқин Шарқда автомобиль йўллар ва кўприклар қурилиши амалга оширилган.

Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Жамшид Турсунов “HASSAN ALLAM CONSTRUCTION” ташкилоти вакиллари — МДҲ бўйича бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича директори Хани Али, тендер савдолари бўйича менежер Аҳмад Соали, Йўл ва кўприклар бўйича техник менежер Аҳмед Қосим билан учрашди.  

Мулоқот жараёнида автомобиллар сонининг ошиб бораётгани тирбандликлар келиб чиқишига ҳамда йўл транспорт ҳодисаларига сабаб бўлаётгани қайд этилди. Бу эса ҳудудларда кўприкларга бўлган талаб ошиб бораётганини кўрсатади.  

Бу борада “HASSAN ALLAM CONSTRUCTION” компанияси замонавий техника ва технологиялар орқали кўприкларни қуриш ва реконструкция қилиш, шу жумладан тор кўчаларда икки қаватли кўприкларни қуриш бўйича катта тажрибага эга. Компания вакиллари Ўзбекистонда яқин кунларда қурилиши режалаштирилган объектларнинг тендер савдоларида иштирок этишга қизиқиш билдираётганини таъкидлади. Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан юқорида таъкидлаб ўтилган лойиҳалар бўйича ҳамкорлик олиб боришга тайёрлиги билдирилди. Келгусида ҳамкорликда янги лойиҳалар амалга оширилишига келишилди. 

Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Ж.Турсунов ва Германиянинг “HERRENKNECHT AG” раҳбари Ҳеннинг Жоҳаннес ўртасида бўлиб ўтган учрашувда пиёдалар ўтиш жойларини қуриш бўйича қатор келишувларга эришилди.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, “HERRENKNECHT AG”  ташкилотига 1977 йилда Германияда асос солинган бўлиб, бугунги кунда заводда дунё бўйича 5 минг нафарга яқин ишчи-ходим хизмат кўрсатади. Завод асосан пиёдалар ўтиш жойларини қуриш бўйича қатор давлатлар билан ҳамкорлик қилади, автомобиль ва темир йўллар остида транспорт туннели, қисқа туташув туннелларини қуриш билан шуғулланади.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия компанияси билан пиёдалар ўтиш жойларини қуриш бўйича келишувларга эришилди