1941-1945 йиллар Ўзбекистон ва бутун дунё тарихининг қора саҳифаларидир.

Мана 79 йилдирки 9 май тақвимдаги алоҳида сана ҳисобланади. Бу кун Ватан ва келажак авлодлар озодлиги ҳамда ҳимояси учун ўз ҳаётини қурбон қилганларга чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан тўлган.  

ERIELL Group Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига алоҳида эҳтиром ва чексиз ҳурмат билан қарайди. Хотира ва қадрлаш куни арафасида Компаниялар гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида яшовчи 21 нафар уруш қатнашчилари ва фронт орти меҳнаткашлари ҳолидан хабар олди. Бундай тадбирлар сўнгги йилларда Тошкент, Қашқадарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари фахрийларини қамраб олгани билан эзгу анъанага айланди.

Ўша мудҳиш йиллардаги воқеалар ҳар бир ўзбекистонликнинг қалбида ўчмас из қолдирди. Зеро, деярли барча оилаларда жанговар ҳаракатларда бевосита иштирок этган ёки фронт ортида меҳнат қилганлар бўлган ва бор. Қарийб икки миллион нафар юртдошимиз фронтга жўнаб кетган, ярим миллиони авлодлар ҳаёти ва фаровонлиги йўлида жонини фидо қилган. Бу қаҳрамонларнинг жасорати Ўзбекистоннинг бугунги фаровонлиги ва озодлигини таъминлаган мардлик ва фидоийлик ҳақида рамзи сифатида авлодлар хотирасида мангу муҳрланиб қолади.  

Афсуски, қаҳрамонлар бу дунёни тарк этмоқда. Йиллар ўтиши билан ўша дахшатли ва қонли урушга гувоҳ бўлганлар ва бевосита қатнашганлар тобора камайиб бормоқда. Шундай экан, уларга эътибор бериш ва ғамхўрлик кўрсатиш зарур. Шу боис, ERIELL Group фахрийларни улар учун муҳим сан ҳисобланган байрам билан шахсан табриклаш, совғалар ва эътибор улашишни ўз бурчи деб ҳисоблайди.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида истиқомат қилувчи фахрийларга совға сифатида ERIELL Group номидан озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдирилган саватчалар ва телевизорлар  топширилди. Улар Компаниялар гуруҳи вакилларини очиқ юз ва самимий қувонч билан қарши олди. Фахрийларнинг ҳар бири ўз ҳикоясини сўзлаб берар экан, хаёлларида ўша мураккаб ва маъшум дамларга қайтгандек бўлди.  

“Йиллар ўтса ҳам бизни унутмаганлари, ватандошларимиз аждодлар хотирасини эъзозлаётганини кўриш жуда қувонарли” – дейди Василевский Александр Израилевич.  

“Компаниянгиз бундай ёқимли сюрпризлар уюштираётгани, совғалар ва эътибор билан кўнглимизни шод қилаётгани таҳсинга лойиқ. ERIELL Groupнинг барча ходимларини 9 май билан қутлайман, сизларга ва юртимизга тинчлик, омонлик ва фаровонлик тилайман!”.

Бир неча ўн йилликлар инсонларнинг бутун авлодларини ўша даҳшатли воқеалардан ажратиб туришига қарамай, озодлик ва тинчлик учун соғлиги, ёшлиги, ҳаётини фидо қилган жангчилар хотираси қалбларда абадий яшайди. Йилдан-йилга бу хотира сўнмай, мустаҳкамланиб, асрлар оша сақланиши, ғалабага қандай қийинчилик ва қурбонлар эвазига эришилгани, аждодларимиз Ўзбекистон тинчлиги ва барқарорлиги учун қанчалар жасорат билан курашганини ёдда тутишлари муҳим аҳамиятга эга.  

ERIELL Group барчангизни Хотира ва қадрлаш куни билан табриклайди! Ўзбекистон узра ҳамиша мусаффо осмон,  равнақ, бахт, саломатлик ҳукм суришини, юртдошларимизга эса барча эзгу тилакларни тилаб қоламиз. Ҳар бир кунингиз фақат шодлик, омад ва мақсадларга эришиш учун янги имкониятлар олиб келсин!

ERIELL Group Матбуот хизмати

                                         ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ERIELL Group: Фахрийлар хотираси қалбларда абадий