Дунё мўжизалари деганда бизга маънан яқин бўлган Аградаги “Тож маҳал”ни тилга оламиз. Албатта Хитой девори ҳам ёдга тушади. Кейин Иорданиядаги қуриб қолган денгиз остидаги бундан 10 минг йил аввал бунёд этилган Петро шаҳри ҳақида гапирамиз. Шунингдек Лотин Америкасидаги шаршаралар кўз олдимизга келади. Булар ҳаммаси тарих. Аммо Янги Ўзбекистонда дунё эътироф этишига муносиб мўжиза яратилди. Бу – Сўхдаги Жавпоя мўжизасидир.

Жавпоя – Сўхнинг жанубидаги тоғ ва тоғ этакларидаги қир-адирлар. Айтишларича, қачонлардир ўтмишда бу ерларга лалми арпа сепиб ёмғир сувида ундирганлар ва чорва боқишган. 

Орадан жуда кўп, балки юз йилликлар ўтгандир. Шундан кейин қадимий Жавпояга Янги Ўзбекистон шамоли келди. 

– Вилоятдан 80 тадан ортиқ серунум техника келди. Бу ерларни текислаб, хайдашди. Тошлари терилди ва кўриб турганингиздек боғ пайдо бўлди, - дейди Жавпоя лойиҳаси жонкуярларидан бири Юсуфжон Усмонов. 

Инсон иродаси балки энг кучли қуролдан ҳам қудратлидир. Сўхнинг энг катта муаммоси – аҳоли зичлиги ва текис ернинг етишмаслиги эди. Инсон ирод қилди ва тоғлар орасидаги баландликлардан кесиб олиб боғлар яратгулик майдонлар ташкил қилинди. Ер унумдор, чунки ёмғирда унган ўт-ўланлар, гиёҳлар қуёш нури тиғида қуриб тупроққа қорилган ва унга қувват бахш этган. Фақат сув, сув керак эди бу асрий биёбонларга. 

– Дарё сатхидан 1350 метр баландликда 210 гектар боғ қилинган. Хаммаси ўрикзор. Сувни Сўх дарёсидан 5 километр қувур тортиб баландликка олиб чиқилган, – дейди Юсуфжон Усмонов. 

Денгиз сатхидан қарийиб бир ярим минг метр юқорида, айтиш мумкинки, мўжаз сунъий кўл барпо этилди. Унга 30 минг метр кубдан зиёд сув сиғади. Мутахассислар 210 гектар паст-баланд майдондаги ҳар бир кўчат тагига томчилатиб суғориш тизимини етказишди. 

– Томчилатиб суғоришни биз ўзимиз жорий қилдик. Кўчатларни бошқа вилоятлардан олиб келиб экиб бердик, – дейди “Сўх келажаги бунёдкори” кооперацияси раҳбари Полвонжон Обидов. –Ўрикдан ташқари кўчатларнинг остига тарвуз, ошқовоқ, ловия, бошқа дуккакли ўсимликлар экилди. 

Улуғлар эзгу ният ва хайрли дуо хосиятли бўлади, дейишади. Жавпояда эзгу ният қилиб дуо билан ер ўзлаштирилди, кўчат экилди, сув келтирилди. Бир йил, атиги бир йил ўтиб 1350 метр баландликда, хайбатли таоғларни лол қолдириб унинг бағрида кўркам боғ пайдо бўлди. 

– Олди мевага кирди. Бизнинг Сўхимизда иккинчи Сўх пайдо бўлди, худо берди. Бу ерлар президентимиз шарофати билан обод бўлиб кетди, –дейди Юсуфжон Усмонов. – Сувимиз яхши, камчилигимиз йўқ. Яна 400 гектар экмоқчимиз. Мевасини экспортга чиқарадиган замонавий боғ яратилдида. 

Бугун Жавпояни ҳар бир Сўхлик билади, улар шу жойда яна янги ерлар очилармикан, дея саволга тутади. Сабаби, масалан, биргина 2880 нафар аҳоли яшайдиган Қалъача маҳалласининг ўзида ишсиз деган мақомдаги ёшлар қолмади. 

– Жавпоя массиви ўзлаштириганидан кейин бизнинг маҳаламиздан 180 нафар ишсиз аёл ва ёшларга 50 сотихдан боғ берилиб, уларнинг бандлиги таъминланди, - дейди Қалъача маҳалласи хотин-қизлар фаоли Сайрам Турғуналиева. 

Ҳаво ҳарорати анча паст, кўчат эса ёш бўлишига қарамай шоҳларда бўлиқ мева нишонаси кўринди. Жавпоя боғларидаги субхони ўрик ғўралари эрта-индин ранг олади, ширага тўла мазага киради. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/BdXSA4rmUoI" title="SOʻX: JAVPOYA MOʻJIZASI" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Хўш, энди атингчи, Янги Ўзбекистоннинг янги боғлари дунёнинг қайси мўжизасидан кам? 

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), Муслим Юсупов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўх: Жавпоя мўжизаси (+видео)