Буюк Британия тарихидаги биринчи ва узоқ яъни 11 йил фаолият юритган аёл бош вазир.
Маргарет Хилда Робертс 1925 йил 13 октябрда Линколньшир графлигининг Грантем шаҳарчасида туғилган. Унинг отаси бир неча озиқ-овқат дўконларининг эгаси бўлиб, оиланинг ўз уйи бўлмагани боис улар дўкондаги хонани ижарага олиб кун кечиришга тўғри келган. Мактабни битиргач Маргарет коллежда табиий фанлар факультетида ўқиди. Оксфорд университетига киргач эса, ҳуқуқшуносликни танлаб, таълим масканининг сиёсий ҳаётига қизиқиб қолади.
У 1959 йили парламент аъзоси этиб сайланади. Сўнг 1970 йили Эдвард Хитч Маргарет Тэтчерни таълим ва фан бўйича давлат котиби этиб ишга олади. 1975 йилги Консерваторлар сайловида раҳбарини енгиб, Бирлашган Қироллик тарихида катта партиянинг биринчи аёл етакчисига айланди.
1979 йилги сайловда ҳам ғалаба қозонгач, Буюк Британия Бош вазири этиб сайланди. У аёллар ҳуқуқлари учун тинмай курашди ва бу борада муайян натижаларга эришди. 2009 йил машҳур сиёсатчи ҳақида «Маргарет» бадиий фильми экран юзини кўрди. Тэтчер хоним 2013 йил 8 апрель куни 87 ёшида вафот этди. Маргарет Тэтчер 1992 йилда баронесса унвонига сазовор бўлган. Қаттиққўл сиёсати ва раҳбарлиги учун «Темир хоним» тахаллусини олди. 2007 йил Британия парламентида унинг бронза ҳайкали ўрнатилди. 2011 йилда яратилган «Темир хоним» фильми эса «Оскар» мукофотига лойиқ топилган.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/hwj78wieI68" title="«Temir xonim»" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Ш.Тоштемирова тайёрлади, ЎзА