Ёшларнинг комил инсон бўлиб вояга етиши, камол топишида таълим-тарбия билан бир қаторда спортнинг ҳам катта ўрни бор. Қолаверса ёшлар аудиторияда билим олишса, спорт майдонларида чиниқиб, куч-қувватга тўлади.
9 май- Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент шаҳар Бектемир тумани умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Мактабларда футбол” шиори остида “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи кубоги” учун мусобақалари бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Бектемир туманидаги 8 та умумтаълим мактабларининг 8 синф ўқувчиларидан иборат 8 та жамоа иштирок этди.
Мусобақанинг очилиш маросимида сўз олган ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи, т.ф.н., доцент полковник Олимжон Ахмедов барча йиғилганларни табриклаб, спортчиларга омад тилади. Шунингдек, очилиш маросимида институт профессор-ўқитувчилари, тингловчилари, Бектемир тумани ҳокимияти ва туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъул ходимлари, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, туман умумтаълим мактаб ўқитувчилари-ўқувчилари, туман спорт мактаби тренерлари иштирок этишди.
Муросасиз ва қизғин беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, фахрли биринчи ўринни 290-умумтаълим мактаб жамоаси, иккинчи ўринни 289-умумтаълим мактаб ва учинчи ўринни 291-умумтаълим мактаб жамоалари қўлга киритди.
<iframe width="990" height="557" src="https://www.youtube.com/embed/loUnmpjD61A" title="IIV Malaka oshirish instituti kubogi musobaqasi oʻtkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Шунингдек, номинациялар бўйича мусобақанинг “Энг яхши дарвозабони” 290-сон умумтаълим мактаб ўқувчиси Мирзанваров Бобур Анвар ўғли, “Энг яхши ўйинчи” 289-сон умумтаълим мактаб ўқувчиси Ахмаджонов Жасур Азиз ўғли ва “Энг яхши мураббий” 293-сон умумтаълим мактаб ўқитувчиси Руслан Хамроқуловлар лойиқ деб топилди.
Ғолиб ва совриндорлар диплом медаль, кубок ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотландилар.
М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА