Ҳуқуқий муносабат

Биз тозалик, озодалик ва покизаликка алоҳида эътибор қаратадиган халқмиз. Хонадон, маҳалла тозалигини таъминлашга ҳар доим аҳамият берамиз. Айрим фуқаролар тозаликка эътибор бермаслигидан ажабланамиз.  

Хусусан, мошинада кетаётганда ҳар хил чиқиндиларни улоқтириб кетиш, кўчада ахлат ташлаш учун қўйилган махсус идишлар бўла туриб чиқиндини юрган йўлига ташлаб кетиш каби ҳолатларга кўзимиз тушади.  

Маълумотларга кўра, биргина 2023 йилда мамлакатимизда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик, саноат чиқиндиларини ташлаш каби ҳолатлар билан боғлиқ 17 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарлик қайд этилган. Ҳуқуқбузарларга 7,6 миллиард сўм миқдорда маъмурий жарималар қўлланилган.  

Белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаганлик учун жавобгарлик хусусида Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Жавоҳир Эшонқулов батафсил тушунтириш берди.    

–Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-1-моддасига мувофиқ белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, яъни 340 минг сўмдан 1 миллион 20 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.  

Мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан йигирма бараваригача, яъни 3 миллион 400 минг сўмдан 6 миллион 800 минг сўмгача миқдорда жарима солинади.  

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан сўнг содир этилган бўлса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, яъни 1 миллион 700 минг сўмдан 3 миллион 400 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваридан ўттиз бараваригача яъни 6 миллион 800 минг сўмдан 10 миллион 200 минг сўмгача миқдорда жаримага сабаб бўлади.  

Гулноза Бобоева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаш жаримага сабаб бўлади