Хотира ва қадрлаш. Ушбу тушунчалар замирида инсонга, унинг ҳаёти, шаъни ва қадр-қимматига чексиз эҳтиром туйғуси мужассам.
Шу боис ўтганлар хотирасини эъзозлаш, нуроний отахону онахонлар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш юртимизда эзгу анъанага айланди.
Ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларида кўтаринки руҳда ўтказиб келинмоқда.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ушбу сана муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Фахрий меҳмонлар ўз чиқишларида тарихий хотирани асраб-авайлаш, уни ёш авлодга етказиш муҳимлиги, аждодларимизнинг жасорати ҳар доим мардлик, матонат ва Ватанга муҳаббат намунаси бўлиб қолишини таъкидлади.
– Бугунги осойишта ва тинч ҳаётимизнинг яратилишида миллионлаб бобокалонларимизнинг фидокорона меҳнати, жасорати мужассам, – дейди биринчи босқич талабаси, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Рухшонабону Абдураззоқова. – Бундай фаровон кунларга осонликча эришилмаган. Шу сабабли биз аждодларимизга муносиб авлод бўлиш учун юртимиз тараққиёти йўлида тинмай меҳнат қилишимиз, изланишимиз зарур.
<iframe width="990" height="557" src="https://www.youtube.com/embed/MFzB8VrUz-k" title="Bugungi farovon hayotimizda millionlab bobokalonlarimizning jasorati mujassam" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Тадбир давомида тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради, рақслар намойиш этилди.
Н.Раҳмонова, ЎзА