Сурхондарё вилоятида жойлашган автомобилларга газ тарқатиш компрессор шохобчасига (АГТКШ) мувофиқлик сертификатисиз маҳсулот учун жарима қўлланилди.
Сурхондарё вилояти назорат инспексияси томонидан "К.А" МЧЖда (номи ўзгартирилган) ўтказилган текширишда автомобилларга газ тарқатиш компрессор шахобчаси томонидан 1.9 миллиард сўмлик мувофиқлик сертификатисиз ички ёнув двигателлари учун сиқилган табиий газ маҳсулотини реализация қилиш ҳолатлари аниқланди.
Мувофиқлик сертификатисиз ички ёнув двигателлари учун сиқилган табиий газ маҳсулотининг реализация қилинишини тақиқлаш ва маҳсулотни сертификатлаштириш юзасидан ёзма кўрсатма берилди.
Гулноза Бобоева,ЎзА