Бундан роппа-роса бир йил аввал умумхалқ референдуми асосида янги таҳрирдаги Конституция қабул қилинган эди. Таъкидлаш лозимки, Конституциявий тузатишлар, авваламбор, жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланаётганини кузатиш мумкин.
Янгиланган Конституцияда бугунги кунимизнинг энг долзарб муаммолардан бири – экология масалаларига ҳам жиддий эътибор қаратилган. Хусусан, ҳар кимни қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги аниқ ахборотга эга бўлиш ҳуқуқи мустаҳкамланди.
Давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мажбурияти, ҳамда қайси ҳудудда экологик вазият ёмонлашаётганлиги, унинг сабаблари тўғрисида маълумотлар бериб боришга, уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш масъулиятини бўйнига олди. Бу ҳақида батафсил Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Моҳира Ходжаева маълумот беради.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/fqc7SrSFLVw?si=YlGIWwNiIO1IvvMz" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, А.Аҳмедов,ЎзА