Тошкент давлат шарқшунослик университети доценти Муҳайё Абдураҳмонова урду тилини Ўзбекистонда тарғиб қилиш ҳамда Покистон ва Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга қўшган хизматлари учун «Tamgha e Imtiaz» (урдуча: تمغہ امتیاز – «Буюк хизматлари учун») ордени билан мукофотланди.

Боиси, Муҳайё Абдураҳмонованинг илмий ишлари (Бобур шеърларини ўзбек тилидан урду тилига таржимаси; Урду лексикологиясига оид дарслик; Мирзо Ғолиб шеърларининг ўзбек тилига таржимаси; Урду шеърияти ва унинг техник жиҳатларига оид кўплаб тадқиқот мақолалари) урду тили ва адабиётига қизиқиш уйғотишда муҳим роль ўйнайди. Унинг урду тилини ўргатиш бўйича китоблари талабалар учун жуда фойдалидир.

Покистон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонасида ташкил этилган тадбирда урду тилини тарғиб қилиш ва икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашдаги хизматларини эътироф этган ҳолда Покистон Ислом Республикаси Президенти Муҳайё Абдураҳмоновани юксак мукофот билан тақдирлагани қайд этилиб, ушбу мукофот ўз эгасига топширилди. Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Фарук мукофотни топширар экан, Ўзбекистон – Покистон муносабатларига тўхталиб ўтди.

– Бугун биз бу ерга мамлакатларимиз ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаган ўқитувчининг мисли кўрилмаган ютуқларини нишонлаш учун йиғилдик. Унинг Ўзбекистонда урду тилини тарғиб этишдаги фидойилиги ва тинимсиз саъй-ҳаракатлари чинакам таҳсинга сазовордир. У нафақат тил ўргатибгина қолмай, балки ўз шогирдларида Покистон адабиёти, шеърияти ва анъаналарига чуқур ҳурматни сингдирди, –  деди  элчи  Аҳмад Фарук. – Ўзбек олимасининг шахсий ютуқлари Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги мустаҳкам алоқаларни ўрнатишда таълим ва маданий дипломатия муҳимлигини ҳам кўрсатди.

Шарофиддин Тўлаганов

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек олимасига Покистоннинг юксак мукофоти топширилди