Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев бошчилигидаги делегация аъзолари айни кунларда Жанубий Кореяда хизмат сафарида бўлиб турибди. Делегация аъзолари бугун “Қирол Сежонг” институти раҳбари Ли Ҳаи Ёнг хоним билан учрашди.

Ўзбекистонда корейс тилига қизиқиш йилдан-йилга ошиб бораётгани ва бу ўз навбатида Кореяга келиб ишловчилар сонининг ортишига ҳам хизмат қилаётгани эътироф этилди.  

Учрашувда Ўзбекистонда “Қирол Сежонг” ўқув маркази филиалларини ҳар бир ҳудуддаги мономарказлар қошида очиш, ушбу ўқув курсларига Кореядан олий тоифали ўқитувчиларни жалб қилиш масалалари келишиб олинди.  

Шунингдек, мазкур ўқув маркази сертификатларини қўлга киритган битирувчиларга Кореяда ишлаш ҳуқуқини берувчи виза тақдим қилиш, Ўзбекистонда корейс тили ўқитувчиларини тайёрлаш мақсадида махсус курслар ташкил этиш, мономарказларни ЭПС тест имтиҳонларига ихтисослашган ўқув қўлланмалари билан таъминлаш масалаларида келишиб олинди.  

“Қирол Сежонг” институти Кореяда вақтинча ишлаш истагидаги юртдошларимизга иш берувчилар талабига мос равишда корейс тили, маданияти ва меҳнат қонунчилигини яхши ўзлаштиришларига катта имконият беради.  

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 2024 йилдан бошлаб Кореяда ўзбекистонликлар вақтинча ишлаши учун хизмат кўрсатиш, кемасозлик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон, ўрмон хўжалиги каби янги йўналишлар очилди.  

Бу ўз навбатида ишчи кучига бўлган эҳтиёжни янада ошириб, Ўзбекистон учун ажратилаётган квоталарни қамраб олиш — саралаш жараёнларини тезлаштиришни талаб этади. Ушбу масаланинг ечими сифатида корейс тилидан имтиҳон топшириш жараёнларини енгиллаштириш, ҳудудларда имтиҳон олиш марказлари сонини кўпайтириш таклиф қилинди.  

Бундан ташқари мулоқотда Э9 визаси (нопрофессионал ишчи виза тури) асосида ўтадиган ЭПС тестларида “Қирол Сежонг” ўқув маркази сертификатига эга номзодларга қўшимча имтиёзлар бериш, қурилиш соҳасига ишчиларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалиги соҳаси учун мавсумий визани жорий қилиш бўйича икки томонлама манфаатли таклифлар ўртага ташланди.  

Шунингдек, меҳнат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш марказларига инвестициялар киритиш, ҳамкорликда янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш бўйича ҳам муҳокамалар бўлиб ўтди.  

Ш.Маматуропова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда “Қирол Сежонг” ўқув маркази филиалларини очиш масаласи кўриб чиқилди