“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖнинг маълум қилишича, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 10,11,12 май кунлари Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади.
Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
—775-сонли Самарқанд — Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26,
—776-сонли Тошкент — Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.
Чипталарни нафақат темирйўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда харид қилиш имкони мавжуд.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ташкилот аввалроқ пойтахтдан Қаршига ҳам қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилишини хабар қилган эди.
Ш.Маматуропова,
ЎзА