Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент кўчаларида камера ва милтилловчи чироқлар билан жиҳозланган тўрт ғилдиракли робот пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу янгиликка кимдир ишонди, яна кимдир ишонмади. Воқеага аниқлик киритиш мақсадида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати бошлиғи Музифа Султоновадан асосли маълумотлар олдик.

 - Мазкур робот-нозирнинг асосий вазифаси аҳоли яшаш ҳудудларида профилактика инспектори учун ёрдамчи бўлиб ишлаши белгиланган, - дейди подполковник Музифа Султонова. 

 - Робот бир вақтнинг ўзида шаҳар, туман, маҳалла ва қишлоқ ҳудудларида жиноятчиликнинг олдини олиш, тарғибот ишларини олиб боришдан ташқари, ҳудуддаги ҳуқуқбузарликларни қайд этади ва видеотасвирларни профилактика инспекторининг планшетига юборади. Робот 180 ва 360 даражали тасвирга олиш ва қайд этиш камералари билан жиҳозланган ва у ЖПС орқали ҳаракатланади. Шунингдек, унга ўрнатилган маёқча ҳуқуқбузарликлардан огоҳлантириш учун мўлжалланган. Ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳаракатлана олади ва ўзига юклатилган вазифаларни бажара олади. Ҳозирда робот синовдан ўтиш жараёнида. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/NLfAVHplEe0" title="Robot-nozir haqida nimalar maʼlum" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Иброҳим Душанов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Робот-нозир ҳақида нималар маълум (+видео)