Венгрия Ўзбекистоннинг Марказий Европадаги энг муҳим шерикларидан бири ҳисобланади. 10 миллион нафардан ортиқ аҳолига эга Венгрия иқтисодий жиҳатдан анча жадал ривожланаётган аграр саноат мамлакатидир.

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Пётр Сиярто ўртасида аграр соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.  

Учрашувда Ўзбекистон-Венгрия ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётгани, бунда икки давлат раҳбарлари ўртасидаги яқин дўстона алоқалар икки томон учун ҳам ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Ўз навбатида, икки мамлакат ўртасида фитосанитария, боғдорчилик, узумчилик, картошкачилик ва аграр таълим соҳасида узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш, парранда гўшти ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, қадоқлаш, лаборатория ташкил этиш масалалари муҳокама марказида бўлди.  

Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг бугунги ҳолати ҳақида сўз юритар экан, айни пайтда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, қулай сармоявий муҳит яратилаётгани йирик хорижий корхоналар билан ишлашда янги истиқболлар очаётганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистондан Венгрияга ловия, майиз, олхўри экспортини кенгайтириш, Венгриядан маккажўхори ва картошка уруғларини етказиб беришни кўпайтириш икки томон учун манфаатли йўналиш экани эътироф этилди.  

Мулоқот жараёнида икки мамлакат ўртасидаги манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, бунда энг асосийси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда келгусида амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар кўлами белгилаб олинди.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондан Венгрияга ловия, майиз, олхўри экспорти кенгайтирилади