Глобаллашув шароитида воқеалар, айниқса ахборотлар оқими мисли кўрилмаган даражада тезлашди. Энг ёмони, улар орасида ёлғон ахборотлар ҳам бор.

Ёлғон ахборот тарқатишга қарши курашиш долзарб мавзу бўлиб, доимо муҳокама марказида бўлиб келмоқда. Унинг ечими эса нафақат медиа вакилларига, балки барча даражадаги бошқарув идораларига ҳам боғлиқ.

Эътироф этиш керакки, Ўзбекистонда очиқликка, ошкораликка асосланган демократик сиёсат олиб борилмоқда. Бу эса, албатта, оммавий ахборот воситалари (ОАВ) фаолиятида яққол кўзга ташланаётир.  

Зеро, янги таҳрирдаги Конституциянинг 33-моддасида ҳар кимнинг фикрлаш, сўз ва эркинлиги ҳуқуқига доир нормалар кафолатланган. 

Унга кўра, ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга. Давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади. Ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни чеклашга фақат қонунга мувофиқ ҳамда фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ошкор этилишининг олдини олиш мақсадида зарур бўлган доирада йўл қўйилади.

Асосий қонунинг 81-моддасига кўра, оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ иш олиб борадилар. Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди. Оммавий ахборот воситалари ўзи тақдим этадиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгарлиги белгиланган.

Бундан ташқари, айнан шу йўналишда ўндан ортиқ қонун ҳужжати қабул қилинган. Медиа соҳаси, ахборот хизматлари тизими тубдан янгиланди. 

Яна бир масала. Медиа  майдонида ахборот оқими кучайгани сари ишончли ва тўғри манбаларни аниқлаш долзарблашмоқда. Одамлар баъзан ёлғон, нотўғри хабарларга ҳам дуч келади. Бундай вазиятларда “фейк” экан, деган сўзлар қулоққа чалинади.

Хўш, фейк нима дегани? Фейк (инглизча fake) – сохта, қалбаки, деган маъноларни англатади. 

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бундай маълумотларга ҳақиқатга жуда ўхшаб кетадиган ёлғон хабарлар, махсус дастурлар орқали ўзгартирилган фотосуратлар, монтаж қилинган видеороликлар, ижтимоий тармоқларда бошқа шахслар (одатда, машҳур инсонлар) номидан очилган “ёлғон аккаунтлар” мисол бўла олади.

Глобаллашув жараёнининг тезлашиши, интернет орқали чексиз имкониятларнинг пайдо бўлиши, оммабоп ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланилиши натижасида ёлғон хабарларнинг тарқалиши ва зарар етказиши хавфи ҳам ошиб бормоқда.

Шу сабабли, ҳозирги кунда бутун дунёда фейкларга қарши курашни кучайтириш, бунинг учун, аввало, ҳуқуқий базани мукаммаллаштириш, фейкларга қарши қонун билан курашишга уриниш тенденцияси кузатилмоқда.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони 30 миллиондан ошган. Сир эмаски, бугунги кунда фуқаролар асосий ахборотларни ижтимоий тармоқлардан олмоқда. 

Ўзбекистонда ҳам фейклар борми? Улар қанчани ташкил этади? 

Ҳақли савол, албатта. Афсуски, бунга жавобан “йўқ” дея олмаймиз. Бироқ, ҳали кўп эмас, аммо унинг элементлари баъзи ҳолларда кўзга ташланмоқда.  

Мисол учун, Телеграм тармоғи орқали “Фалонча сўм мукофот ютиб олишингиз мумкин! Танишиш учун бу ерни босинг!” ёки қармоқ (фишинг) усулини қўллаган ҳолда ёлғон ахборотдан фойдаланиб, зарарли файлларни юбориш каби ҳолатларга деярли ҳар куни дуч келамиз ёки эшитамиз.

Бу борадаги қонунчиликка назар ташлайдиган бўлсак, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 121-моддаси 2-қисмига мувофиқ, веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан, блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек, жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

“Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасида журналистнинг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист ўзи тайёрлаётган материалларнинг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши шартлиги кўрсатиб ўтилган.

Қонуннинг 15-моддасида журналист ўзи тайёрлаётган ва тарқатаётган хабарлар ҳамда материалларнинг ҳаққоний бўлиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлиши белгилаб қўйилган.

Журналист туҳмат ва ҳақоратдан иборат ахборот берганда Маъмурий жавобгарлик ва Жиноят кодексларига кўра жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳам қайд этилган.

Шу билан бирга, қонунчиликда жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатган шахс БҲМнинг 100 баравари (33 миллион сўм)гача жаримага тортилиши мумкин.

Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин: БҲМнинг 200 баравари (66 миллион сўм)гача миқдорда жарима; 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари; 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; 2 йилгача озодликни чеклаши белгиланган

Амалдаги қонунчиликда фейк хабарларни тарқатганлик учун тўғридан-тўғри жавобгарлик белгиланмаган бўлсада, нотўғри (ёлғон) хабарларни тарқатиш ва бунинг натижасида зарарли оқибатлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида қонун ҳужжатларида бир қанча нормалар мавжуд.

Хусусан, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 121-моддасида қандай ахборот турлари интернетда тарқатилиши мумкин эмаслиги номма-ном санаб ўтилган.

“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг 34-моддасида шахсларнинг раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи белгиланган бўлиб, бу ҳам ёлғон хабарларга нисбатан қарши туриш кафолатларидан бири ҳисобланади. 

Кўпинча телеграм мессенжери орқали ва бошқа ижтимоий тармоқларда у ёки бу товар ёки ишлаб чиқарувчини обрўсизлантириш орқали рақобатчиларга иқтисодий зарба беришга қаратилган овозли, фото ва видеохабарларга дуч келамиз. 

Аммо рақобатчини хўжалик юритувчи субъектнинг ишбилармонлик нуфузига путур етказиш мақсадида била туриб ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатганлик учун Жиноят кодексининг 192-моддасида жавобгарлик белгиланганлигини унутмаслик керак. 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 139-моддасида туҳмат, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланган. 

Шунингдек, ёлғон хабар тарқатганлик учун фуқаровий жавобгарлик ҳам келиб чиқиши мумкин. Хусусан, маънавий зарар шахснинг ор-номуси, шаъни ва қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса, уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланиши лозимлиги Фуқаролик кодексида кўрсатиб ўтилган.

Маълумот учун: Адлия вазирлиги томонидан халқаро ташкилотлар билан биргаликда айнан журналист ва блогерлар, тизим матбуот хизмати ходимларининг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, қонунчиликда белгиланган тартибларни тушунтириш, шахсга доир маълумотлар билан ишлаш каби қатор мавзуларда 10 дан ортиқ турли семинар-тренинг, ўқув машғулоти, мастер класслар  ўтказилди. Унда 700 дан зиёд  иштирокчи қатнашди. Улар учун махсус қўлланмалар ишлаб чиқилди ва тарқатилди, турли медиаконтент (видеоролик, инфографика)лар тайёрланиб мунтазам равишда тарқатиб келинмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, нафақат ОАВ ходимлари, балки ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари юқоридаги қонун нормаларини билиши керак. Бу уларнинг ҳуқуқий онгги ва кўникмаларини, медиасаводхонлик бўйича тушунчаларини оширади.   

Бу тўғри маълумот тарқатиш масъулиятини ошириш билан бирга турли ёлғон ахборотлардан ҳимояланиш воситаси ҳамдир. Ҳар қандай шахс, у ким бўлишидан қатъи назар, журналист бўладими ёки блогер, ижтимоий тармоқ фойдаланувчисими фактларни эълон қилишда уларнинг тўғрилигини текшириб кўриши, аҳоли ишончини суиистеъмол қилишдан эҳтиёт бўлиши мақсадга мувофиқ.

Зеро, қонунни билмаслик шахсни жавобгарликдан озод қилмайди.

Севара Ўринбоева,

Адлия вазирлиги масъул ходими.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёлғон ахборот тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?