Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Франциянинг Олий Психомотор реабилитация институти (ISRP) раҳбарияти орасида "Психомотор терапия" бўйича имзоланган меморандумга асосан ўзбек мутахассисларининг Париж шаҳрига бир гуруҳ ёш тиббий психологлар, психоневрологлар ва неврологлар қисқа муддатли малака ошириб қайтишга муваффақ бўлишмоқда.

Айни кунларда эса айнан Франциянинг Олий Психомотор реабилитация институти (ISRP) экспертлари юртимизда меҳмон бўлиб туришибди. Меҳмонлар юртимиз шифоҳоналарида бўлиб, шифокорлар ва беморлар учун яратилган имкониятлар билан яқиндан танишишмоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/KkK_4k1zge0" title="Psixosomatik tibbiyot va psixomotor terapiya boʻyicha xalqaro hamkorlik" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Маълумот ўрнида Париж шаҳрида жойлашган ушбу институтнинг асосий фаолияти психомотор реабилитация бўлиб, даволашнинг бу усули дунёнинг бир қатор давлатларида жорий қилинган. Марказий Осиёда эса бу йўналишга ўзбекистонлик мутахассислар томонидан биринчи бўлиб қизиқиш билдирилган. Бунда ногиронлик ва фалажликнинг турли даражасидаги беморларга дориларни камайтириб, психомоторик усуллардан фойдаланган холда бутунлай касалликдан қутулиш имконияти яратилади.

Қайси соҳа бўлмасин халқаро ҳамкорлик юртимиздаги ўша соҳанинг ривожланишини янги босқичга олиб чиқиши сир эмас. Айниқса, тиббиёт соҳасидаги бундай халқаро меморандумлар имзоланиши кўплаб беморларимиздаги касалликларнинг самарали даволанишига, болалардаги ногиронликнинг эрта аниқланиб, тўғри ташхис орқали юқори натижаларга эришилади. Ўз ўрнида давлат томонидан бундай лойиҳаларнинг қўллаб-қувватланиши эса алоҳида эътирофга лойиқдир.

М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Психосоматик тиббиёт ва психомотор терапия бўйича халқаро ҳамкорлик (+видео)