Чироқчи туманидаги Лангар, Тарағай, Қуруқсой қишлоқлари туман марказидан 50 километр узоқликда жойлашган. Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг отаси номи билан боғлиқ ушбу қадимий тарихга эга қишлоқларнинг табиати жуда гўзал. Тўрт томони пурвиқор тоғлар билан ўралган сўлим гўша. Бу ерда тўрт фаслнинг ҳам ўзгача таровати бор. Айниқса, баҳор фаслида ҳудуд ниҳоятда хушманзара манзилга айланади. Ушбу ҳудуддаги Тарағай туризм қишлоғи мақомини олган бўлиб, кейинги йилларда унинг иқтисодий ижтимоий ҳолати ўзгариб бормоқда. Янги йўллар, инфраструктура тизимлари яратилмоқда.

Ҳудудда 4 та маҳаллага бирлашган ўндан зиёд қишлоқ мавжуд бўлиб, уларда 33 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. 

Ушбу аҳоли вакиллари шу кунга қадар тиббий хизмат сифати пастлигидан қийналиб келарди. Боиси ҳудудда бирорта ҳам тиббиёт муассасаси йўқ эди. Бирор хасталик бўлганда олис йўл босиб, Қалқама шифохонасига ёки ундан ҳам узоқ туман марказидаги шифохоналарга қатнашга мажбур эди. Айниқса, қиш- қировли кунларда ушбу ҳолат аҳоли учун жуда ноқулайлик туғдирарди. 

[gallery-17087]

Ниҳоят аҳолининг узоқ йиллик орзулари амалга ошириладиган бўлди. 2,5 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига “Лангар” маҳалласида “Тарағай” оилавий поликлиникаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

33 минг нафардан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатадиган ушбу шифо масканида 50 нафардан зиёд тиббиёт ходими фаолият кўрсатмоқда. Кундузги стационар даволаниш учун 25 та ўрин аҳоли хизматида. 

Оилавий поликлиникага яқин қишлоқлар аҳолисининг узоқ йиллик орзулари ушалди. Энди стационар даволаниш учун туман марказига қатнашнинг ҳожати йўқ. Шу ернинг ўзида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароит ва имконият яратилди. Тиббиёт масканида ҳозирча 5 нафар олий маълумотли шифокор ишлаяпти. Келгусида уларнинг сони янада кўпаяди. 

Оилавий поликлиниканинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олис тоғли қишлоқда оилавий поликлиника иш бошлади