Пойтахтимиз кўчаларини кезар экансиз, одамлар кўнглини қувонтирувчи таъсирли мусиқалар чалиб, кўркам суратлар чизаётган ҳаваскор ижодкорларга дуч келасиз. Уларнинг истеъдодини кўриб, бу каби ҳаваскорларни ҳам қўллаб-қувватлаш яхши самара беришига ишонч ҳосил қиласан киши.

Бугун пойтахтимиздаги Мовий гумбазлар хиёбонида ана шундай ҳаваскорлар иштирокида «Кўча санъати ва мусиқаси» фестивали бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрда «Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. Унга кўра, 2024-2025 йилларда республикада ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календарь режаси тасдиқланди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/eRPdKigowAc" title="“Koʻcha sanʼati va musiqasi” festivali boshlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мазкур қарор билан, 2024 йилдан ҳар икки йилда бир марта октябрь ойида бадиий ҳаваскорлик жамоалари ўртасида республика танлови ўтказиладиган бўлди.

Миллий ва замонавий рақс, мусиқа-чолғу, вокал, рассомчилик ва спорт йўналишлари доирасида ташкил этилган бугунги фестивалга 600 дан ортиқ иштирокчилар жалб этилди.

Фестивалдан мақсад ҳаваскор санъаткорлар, ижодкор ёшлар ва шу соҳага қизиққан аҳоли ўртасида маданиятимиз, санъатимиз турларини тарғиб қилишдир.

Марҳабо Мадаминова, Аслиддин Алижонов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Кўча санъати ва мусиқаси» фестивали бошланди (+видео)