Муносабат

Маҳалла жамиятимизнинг энг муҳим ва таянч бўғини ҳисобланади. Азалдан шаклланган маҳалла-кўй, қўни-қўшни қадриятларининг бугунги кунга келиб янада мавқеи ортиб бормоқда. 

Сўнгги йилларда мазкур тизимнинг нуфузини ошириш, ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида ҳам улкан ишлар амалга оширилмоқда. 

Барча соҳа ва йўналишлар бўйича “маҳаллабай” ишлаш тизими кенг жорий этилиб, “маҳалла еттилиги” фаолияти йўлга қўйилгани ижобий самара бермоқда. 

Жиззах вилоятида 309 маҳалла мавжуд бўлиб, маҳаллаларнинг барчасида ободончилик, бунёдкорлик жараёнлари қизғин давом этмоқда. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар экилиб, тадбиркорликни, томорқачиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. 

Президентимиз Жиззах вилоятига ташрифи давомида Шароф Рашидов туманидаги Туёқли маҳалласида ҳам бўлиб, у ерда истиқомат қилаётган аҳоли турмуш шароити ва амалга оширлаётган ишлар билан яқиндан танишди. 

Юртимизда маҳаллалардаги имкониятлар ишга солиниб, аҳоли бандлигини таъминлаш бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бунда энг қулай имкониятлардан бири томорқадан фойдаланиш. Туёқли маҳалласида ҳам томорқадан унумли фойдаланаётган хонадонлар кўплаб топилади. Мавжуд 678 та хонадоннинг деярли ҳаммасида томорқа бор. Уларнинг жами майдони 36 гектар. Мевали дарахтлар, ток ва сабзавотлар яхши ҳосил беради. 314 та хонадондаги иссиқхоналарда полиз экинлари ва гул кўчатлари етиштирилмоқда. 

Давлатимиз раҳбари маҳалладаги Абдумўмин Каримов хонадонида бўлди. Уйнинг томорқаси 12 сотих, шундан 7 сотихида иссиқхона барпо этилган. Бундан ташқари, чорва, товуқ, асалари боқилади. Хонадон эгаси рўзғорбоп экинлар етиштириб, йилига 200 миллион сўмдан зиёд даромад олаётганини айтди. Шу ерда “маҳалла еттилиги” билан суҳбат ўтказилди. Жойлардаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали оилаларнинг даромадини, харид қобилиятини ошириш ҳақида сўз юритилди. 

Давлатимиз раҳбари бу борадаги долзарб вазифаларни ҳам белгилаб берди. Томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага “Лидер” тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди. Лидер тадбиркор – экспортчи учун ҳар бир маҳалла ихтисослашувидан келиб чиқиб томорқада 50 миллион сўм даромад қиладиган молиявий хизмат пакети ишлаб чиқилади. Бу борада банклар лидер тадбиркорларга айланма учун 3 йил муддатга 1 миллиард 500 миллион сўмгача кредитлар ажратади, бюджет ҳисобидан агроном жалб қилиш, ўқитиш, маҳаллада йиғиш, сақлаш ва қуритиш пунктларини ташкил қилиш учун 1 миллиард сўмгача грантлар беради. Хонадонларга “Оилавий тадбиркорлик” дастуридан 33 миллион сўмдан, “Бизнесга биринчи қадам” дастуридан 17 миллион сўмдан кредит ажратилади. 

Кам ҳосил бераётган ерлар 50-100 гектардан йирик лот шаклида, қолгани 1-5 гектардан лотларга бўлиниб, мева-сабзавот экадиганларга таклиф қилинади. Йирик майдонда маҳсулот экадиганлар қолган кичик майдон эгаларини ҳам шу йўналишга жалб қилади. Шулар ҳисобига вилоятда мева-сабзавот етиштириш ҳажми икки йилда 3 миллион тоннага, кейинчалик 5 миллион тоннага олиб чиқилиши режа қилинган. 

Зеро, сердаромад соҳа – томорқачиликни ривожлантиришда жойларда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш, соҳага оид қонун ва қонуности ҳужжатлари ижросини таъминлашни депутатлик ва жамоатчилик назоратига олиш, маҳаллани том маънода гуллаб-яшнаган, ҳуқуқбузарликдан холи, тадбиркорлик ривожланган, аҳоли бандлиги таъминланган, соғлом турмуш тарзи қарор топган, одамлар бугунги ўтаётган кунидан рози бўлиб, фарзандлари келажагига ҳам ишонч билан қарайдиган масканга айлантириш барчамиздан фаолликни талаб қилади. Президентимиз сўзлари билан айтганда, “Янги Ўзбекистонни барпо этишда биз учун энг муҳим ва асосий пойдевор бу – халқ овози, халқ фикри устувор бўлган маҳалладир”. 

Шерзод Маматқулов, 

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий 

партия ташкилоти аппарати раҳбари. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асосий пойдевор халқ овози, халқ фикри устувор бўлган маҳалладир