Муносабат

Ижтимоий давлат ислоҳотларида фуқаролар, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш устувор аҳамият касб этади.

Жорий йилнинг 3 апрель куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев аҳоли даромадлари ва халқимиз фаровонлигини ошириш борасида пойтахт жамоатчилик вакиллари билан мулоқот қилди.

Учрашувда давлатимиз раҳбари Юнусобод туманида аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишга солинмаган имкониятларни кўрсатиб ўтар экан, ёшлар, айниқса, хотин-қизларни кенгроқ касб-ҳунарга ўқитиш, жалб қилиш лозимлиги бўйича кўрсатмалар ҳам берди.

Ижтимоий ислоҳотларнинг таълим-тарбия, касб-ҳунарга қаратилгани кишилик жамиятининг ривожи йўлида яна қандай имкониятларни тақдим этади? Шу каби масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири, техника фанлари доктори, профессор Қўнғиротбой Шариповнинг фикрларига қизиқдик.

– Аввало, кишилик жамиятида ислоҳотларнинг таълим-тарбия ва касб-ҳунарга қаратилганига эътибор қиладиган бўлсак, бу нафақат иқтисодий, балки технологик ривожланишининг интеллектуал белгиси ҳамдир, – дея ўз фикрини бошлайди вазир. – Шахс қанчалик уқувли бўлишни истаса, касб-ҳунар эгаллаш ва жамиятга тўлиқ қўшилиш учун таълимга шунчалик интилади.

Масалан, бугун ривожланган мамлакатлар таълимни яхшилаш учун кластер усулини жорий қилишга интилмоқда. Негаки, таълим кластери тизими мактабгача таълим, умумтаълим мактаблари ва олий ўқув юртларининг интеграциясини ўзида мужассам этади. Бунда ҳудудий педагогик таълим инновацион кластеридан фойдаланишга йўналтирилади ва изчиллик, ажралмаслик, узлуксизлик, замонавийлик, алмашинув тамойиллари шаклланади.

Давлатимиз раҳбари томонидан бугунги кунда таълимда инновацияларни яратиш билан боғлиқ айни шу тизим — таълим кластери илгари сурилмоқда. Айни пайтда бу борада Тошкент вилоятида ўқитувчилар таълимининг инновацион кластери ва амалий ишлари самарали йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, сўнгги йилларда ривожланган мамлакатлар тараққиётга муҳандислик ва қурилиш соҳаларида туб ислоҳотлар ўтказиш орқали эришмоқда. Хусусан, ишлаб чиқариш, саноат ва индустриал ривожланиш орқали моддий ва иқтисодий ресурслар баробарида инсон капитали замонавий таълим асосида шакллантирилди. Таълимнинг узлуксиз ривожланиши, инновацион педтехнологиялар ва назария билан амалиётни омихта жорий этишга эътибор қаратилмоқда.

Янги Ўзбекистон стратегияси учун таълим сифатини ошириш айни куннинг устувор масаласи бўлиб, унга монанд «Кластер» тушунчаси самарали модель сифатида кириб келди. Бу услуб иқтисодиёт, саноат ҳамда унинг таълимга татбиқ этилишини таъминлашнинг дастурига айланди.

Шу сабабли мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, олий ва ундан кейинги таълим босқичлари 2030 стратегиясида белгилаб берилиб, улар ўртасидаги ҳаракатлар режаси ҳаётимизга кенг кўламда татбиқ қилинмоқда.

Шу нуқтаи назардан давлатимиз раҳбари Юнусобод туманидаги 5-умумтаълим мактабига ташриф буюрганида, «Ўзбекистон – 2030» стратегияси тўғрисида»ги фармоннинг таълим тизими ислоҳотлари ижроси билан танишиб, ўқувчи ўринларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратди.

Замонавий муҳандислик ютуқларидан самарали фойдаланган ҳолда муассаса, бинолар барпо этиш, янги ўқув ўринлари яратиш ўз ўрнида таълим сифатини оширишга хизмат қилади. Давлатимиз раҳбари муҳандислик мактаблари қаторида умумтаълим мактабларида ҳам фарзандларимизга касб-ҳунар ўргатиш муҳимлигини таъкидлайди.

Дарҳақиқат, жамиятимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида ўқитувчилар таълимининг инновацион кластери ички ва фанлараро алоқани таъминлайди. Мазкур модель таълим муассасалари ва жамиятнинг барча манфаатдор томонлари ўртасида алоқа ўрнатиш, соҳаларни ривожлантириш учун илмий, ижодий, маънавий, иқтисодий имкониятлар бериб, рақобатбардошликни оширади.

Давлатимиз раҳбари пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги Гулбозор маҳалласига ҳам борган эди. Чорсу ўзининг қадимий латофати билан сайёҳларни жалб этиб келади. Ташриф асносида маҳалла оқсоқоллари ва мутасаддилари билан суҳбатда «Замонавий мажмуалар ҳамма жойда бор. Биз хорижий сайёҳларни буюк тарихимиз билан кўпроқ жалб этишимиз мумкин. Шунинг учун бу ер кечаю кундуз фаолият юритадиган туристик марказга айланиши керак. Бундай этнографик масканларни кўпайтириш, миллий қадриятларимизни намойиш этиш, турли фестиваллар ўтказиш зарур», дея таъкидлаган эди.

Дарҳақиқат, илм-фан ва тажрибалар асосида оддий ҳудудларни ҳатто ақлли шаҳарларга айлантириш давлатнинг иқтисодий барқарор ривожланиш даражасини белгилаб беради. Замонавий масканлар, шаҳарларни барпо этиш бошқаруви юқори муҳандислик билимлари бўйича инсон капиталининг қийматини янада оширади. Барқарор ақлли шаҳарларни барпо қилиш Янги Ўзбекистон тараққиёти пойдеворида ҳам ўз ўрнини топди. Чунончи ўтган баҳорнинг март ойида давлатимиз раҳбари Янги Тошкент шаҳрининг қурилишига тамал тоши қўйгани кечагидек эсимизда.

Илм билан йўғрилган ҳар бир иш асрлар оша яшаб келаётганининг гувоҳимиз, Янги Тошкент қурилиши ҳам илм даргоҳлари қурилиши билан бошланар экан, давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, маърифатли жамият барпо этиш ғоямизнинг асоси ва намунасидир!

Бугунги кунда юртимиз олий таълими жаҳоннинг энг нуфузли ОТМлари билан интеграциялашиб академик алмашинувларга эришди. Шу маънода тўпланган тажрибалар асосида «боғча – мактаб – университет» яхлитлигидаги инновацион педагогик кластер ташкил этилиши айни муддао бўлди.

Муҳандис мутахассислар саноат ишлаб чиқариш тармоқлари, замонавий иқтисодиёт ривожланишининг бирдан-бир инновацион йўлидир. Бу борада Президентимизнинг 2022 йилги Мурожаатномасида «…Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашни кенгайтирамиз. Кимё саноати, электр техникаси, транспорт ва энергетика соҳаларида нуфузли халқаро ташкилотлар билан бирга, алоҳида Муҳандислик мактаблари ташкил қилинади. Бу тизим бизда ҳозиргача бўлмаган. Лўнда айтганда, янги замон инженерлари тайёрлаш тизимини яратамиз», деган эди.

Мамлакатда иқтисодий барқарорликка эришиш, қишлоқ хўжалиги, аграр, саноат ва фан ва таълим соҳаларини янада ривожлантириш учун бугун инновацион технологиялар, айниқса, муҳандислик соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, IT соҳаси, техника жабҳалари ва турли ноу-хоулар орқали мамлакат ўз истиқболли дастурлари ҳамда назарияларни шакллантириш билан бирга, тажрибаларини амалиётга кенг жорий қилиниши истиқболлидир.

Абдулазиз РУСТАМОВ ёзиб олди, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Боғча – мактаб – университет» учинчи ренессансга элтувчи йўллардир