Ичимлик суви муаммоси бугунги кунда бутун дунёда долзарб масалага айланиб бормоқда. Қувурдан оқиб келаётган сув билан томорқамизни суғораётганда, машинамизни юваётганда, албатта, бу ҳақда ўйлашимиз керак. Энг ёмони, сувни ҳисоб-китобсиз ишлатганимиз етмагандек, пулини тўлашни ҳам унутамиз. Сув таъминотидан эшигимизни қоқиб, тўловларни сўраб келганда эса, ёқа йиртиб жанжал кўтарамиз.

Хусусан, маълумотларга кўра, Қашқадарё вилоятида фойдаланилган ичимлик суви ва кўрсатилган канализация хизматларидан муддати ўтган умумий қарздорлик жами 82 миллиард сўмни ташкил этади. Шундан 37 миллиард сўми Қарши шаҳри ҳиссасига тўғри келади. 
Мазкур рақамлар “Қашқадарё сув таъминоти” акциядорлик жамияти томонидан қарздорликни бартараф этиш бўйича штаб ташкил этишни ва бу борада қонунийликни таъминлашни талаб этмасдан қолмади. 

Ўрганишлар давомида ичимлик сувидан қарздорлар орасида ўзига тўқ, даромад манбаи аниқ бўлган аҳоли вакилларининг борлиги, уларнинг турли важ ва баҳоналар билан сув ҳақини тўламасликка ҳаракат қилаётгани дилни хира қилади. Назоратчилар билан ёқалашишгача бораётган ва ҳатто уларга турли тазйиқ ва босимларни ошираётган баъзи истеъмолчилар томонидан кўрсатилаётган хурмача қилиқлар ўтказилаётган рейд давомида бир неча бор кузатилди. 

Вилоятнинг Нишон, Қарши тумани ва Қарши шаҳри ҳудудида ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида фуқаролар томонидан ичимлик сувидан қонунга хилоф равишда фойдаланилаётган ва ҳатто суғориш ишларида ишлатилаётган ҳолатлар ҳам кузатилди. Тўловларни тўлашдан бўйин товлаб келаётган фуқароларга нисбатан олиб борилган тушунтириш ишлари давомида уларнинг баъзилари ҳолатни тушуниб, тўловларни амалга оширишган бўлишса, бошқа бир вазиятларда жанжал чиқаришга уриниб, атрофдагилар эътиборини тортишга уринишлар ҳам бўлди. 

Фойдаланилган ичимлик суви учун ҳисоблагич ўрнатишга эътиборсизлик қилиб келган, бироқ тўловга келганида буни тушунмаганликка олиб, қарздорликни асоссиз, дея баҳолашди. Бироқ бу уларга фойда бермади, қарздор истеъмолчилар тармоқдан узиб қўйилди. 

Тоза ичимлик суви таъминоти дунё бўйича мураккаб масалага айланиб бораётган бир пайтда уни беҳуда исроф қилиш, тўловларни тўлашдан бўйин товлаш соҳага илғор технологияларни жорий этиш, инновацион лойиҳаларни тадбиқ этишга тўсқинлик қилмасдан қолмайди. Қолаверса, бугун хонадонларимизга тўхтовсиз оқиб кираётган оби ҳаётнинг давомий бўлишини истасак, сув ҳақини тўлашни, бу эса ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз эканлигини унутмаслигимиз лозим

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сувни текин деб ўйласангиз, адашасиз