ФОТОЭТЮД
Ўлкамизда баҳор. Қуёшнинг заррин нурлари замин тафтини қиздирмоқда. Кўкламнинг ҳузурбахш нафаси дилларга ўзгача руҳ бағишлаб, бутун борлиқни тириклик куйи билан аллалайди. Қаҳратон уйқусидан уйғонган дов-дарахтлар куртак ёрар, офтобнинг меҳрли нурларига талпинаётир. Олам эса – ям-яшил, нурафшон!
Айни шу чоғда инсон кўнгли эзгуликлар билан чулғаниб, табиат фусункорлигини мадҳ этгиси, унинг сеҳрига маҳлиё бўлгиси келади.
Тоғлар узра кўкка бўйлаган Сурхоннинг ҳар баҳори ана шундай гўзал ва бетакрор!
[gallery-16904]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА