ФОТОРЕПОРТАЖ

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали томонидан аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё ҳудудий филиали тасарруфидаги нимстанцияларда мавжуд куч трансформаторларни қувватини ошириш мақсадида ўтган 2023 йилда 110 кВли 8 та ва 35 кВли 13 та нимстанцияларда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

2024 йилда 35-110 кВли нимстансияларда мавжуд куч трансформаторлари жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, шундан 110 кВли 54 та ҳамда 35 кВли 86 та нимстансиялар жорий таъмирланиши кўзда тутилган. Бундан ташқари 35-110 кВли нимстанцияларда мавжуд куч трансформаторлари мукаммал таъмирлаш белгиланган.

[gallery-16835]

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали томонидан Қизириқ тумандаги 35/10 кВли “У.Бобомуродов” подстанциядаги мавжуд 6 300 кВА трансформаторни 10 000 кВА куч трансформаторига алмаштириш ҳамда замонавий ҳимоя зонаси билан таъминлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек корхона ходимлари Термиз шаҳар “Боғишамол” маҳалласи ҳудудида жойлашган 110/35/10 кВли “Султон Саодат” подстанциясидаги қуввати 16 000 кВА бўлган Т-1 куч трансформаторини янги 40 000 кВА бўлган трансформаторига алмаштирмоқда. Ушбу ишлар якунлангандан сўнг Термиз шаҳар ва Термиз туманидаги 20 га яқин маҳаллалардаги истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш имкони яратилади. 

Бу каби ишлар вилоятнинг Жарқўрғон, Музрабод, Термиз туманларида ҳам давом эттирилмоқда.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нимстанцияларда янги куч қувватли трансформаторлари ўрнатилмоқда