Бугун жаҳонда барча соҳаларда ривожланиш, такомиллашиш тенденцияси юқори суръатда кечмоқда. Бу юртимиз таълим соҳасидаги жадал ислоҳотларда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Олий таълим тизимида юзага келган муаммоларни қисқа муддатда бартараф этиш мақсадида кейинги йилларда соҳани тубдан такомиллаштириш, изчил ривожлантириш, замон билан ҳамнафас қилиш борасида аниқ, изчил ва кенг кўламли комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, соҳа тараққиётига йўналтирилган ўнлаб муҳим фармон, қарор ва дастурлар қабул қилинди. «Ўзбекистон – 2030» стратегияси мамлакатнинг яқин истиқболдаги тараққиёт йўлининг бош устувор ҳужжати сифатида халқаро жамоатчилик, нуфузли эксперт-мутахассислар, давлат ва жамоат арбоблари, сиёсатшунослар томонидан юқори баҳоланди.

Халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадида бешта устувор йўналиш ва 100 та мақсад белгилаб олинди.  

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясида олий таълим соҳасини янада ривожлантириш ҳам мақсад қилиб қўйган. Стратегиянинг биринчи устувор йўналиши «Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш»га қаратилган бўлиб, унинг 7-12 мақсадларида айнан олий таълимни ислоҳ қилиш кўзда тутилган.  

Ушбу мақсадларга монанд олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш мақсадида Гулистон давлат педагогика институтида қўшимча 1000 ўринли ўқув биноси ҳамда 400 ўринли талабалар турар жойини қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Умумий ўрта таълим ташкилотларини олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида институтимиз томонидан Сирдарё вилоятидаги барча мактаблар билан доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган.  

Институт ўз олдига қўйган вазифаларида аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган сифатли таълим тизимини ташкил қилиш назарда тутилган. Бугунги глобаллашув ва давлатлараро рақобат тобора кучайиб, интернет ва инновацион технологиялар ҳар соҳага чуқур кириб бораётган, дунёда анъанавий жамиятдан ахборотлашган жамият сари ҳаракатлар кечаётган даврда мамлакатимизда ҳар бир мутахассисни мустақил фикрлайдиган, жамиятда фаоллик кўрсатадиган, қийинчиликларни қўрқмасдан енгиб ўта оладиган, рақобатбардош, ўз Ватанига содиқ шахс сифатида камолга етказиш олий таълим соҳасининг энг асосий, устувор вазифаси бўлиб қолмоқда.  

Азиз Қаландаров,

Гулистон давлат педагогика институти проректори.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълим тизимини ислоҳ қилиш давр талаби