Гуллардан гулларга қўнадиган митти жонзот асалариларнинг ҳаракатларини кузатиш инсонга завқ бағишлайди. Унинг бу ҳаракати атроф-муҳитга, ўсимликлар дунёсига фойда келтиради. Меҳнаткаш асаларилар гуллар қийғос очилган пайтда нектар йиғади. Уларнинг тинимсиз меҳнатлари натижасида асал маҳсулоти яратилади.

Маълумотларга кўра, асалари оиласи бир мавсумда 140-150 килограммгача асал тўплайди. Гулларни чанглатиши эса, ҳосилдорликни оширади. Қайд этиш керакки, асаларичилик қишлоқ хўжалигининг ажралмас, муҳим тармоғи ҳисобланади. Мазкур соҳа асалари оилаларини кўпайтириш, асал, мум, гулчанги ва бошқа асаларичилик маҳсулотларини етиштириш, қишлоқ хўжалик ўсимликларини чанглантириб, ҳосилдорликни ошириш ва мевали дарахтлар ҳосили сифатини яхшилашга хизмат қилади. Шунингдек, уруғчилик хўжаликларида уруғлик унумли ва сифатли бўлишида асалариларнинг ўрни беқиёс. 

2024 йилда асаларичилик соҳасида амалга ошириладиган ишлар ҳақида Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси бош мутахассиси Наврўз Баракаев батафсил сўзлаб берди: 

– Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда мўл ҳосил олишда сабаб бўлувчи ушбу омил туфайли асалари парваришига бўлган қизиқиш ва талаб янада ортмоқда. Шу ўринда аввалги ҳолатларни эслайдиган бўлсак, бу соҳага қизиқиш билдирган инсонлар ўзлари, бошқалардан тажриба алмашган ҳолда ёки асаларичилик манбаларидан ўрганган ҳолда ўз билганича иш тутишган. Бугунги кунда давлатимиз томонидан асаларичилик соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани боис асаларичилик иш услубида ҳам янгиликлар, ривожланган хориж тажрибаси ва илмий ёндашувлар қўлланилмоқда. Жумладан, 2023 йилда Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси томонидан «Ҳар бир оила – тадбиркор» давлат дастури доирасида имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига 8 минг 614 та аҳоли хонадонларга 235 минг дона асалари оилалари етказиб берилиб аҳоли хонадонларида асалари парвариши йўлга қўйилган. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/sjW5WVH_X1A" title="АСАЛАРИ" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 июнда қабул қилинган қарорига кўра, асаларичилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалиги экинларини, айниқса, пахта майдонларида ғўзаларни асаларилар билан чанглатиш агротехник тадбирларини кенг жорий этиш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, мазкур қарорга асосан асаларилар билан чанглантирадиган пахта майдонлари туманлар ва пахта-тўқимачилик кластерлари кесимида белгилаб чиқилди. Қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йилдан бошлаб республикамиздаги ҳосилга кирган интенсив мевали боғларда шартнома асосида асаларилар билан чанглатиш агротехник тадбирлари амалга оширилади. 

Бундан ташқари, пахта-тўқимачилик кластерлари ва пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг талабига асосан пахта майдонларида ҳам шартнома асосида асаларилар билан чанглатиш агротехник тадбирлари ўтказилади. Асаларичиликни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида жорий йилда асалари оилалари сони 1 миллион 700 минг донага етказилади. Асал етиштириш ҳажмини 35 минг 227 тоннага етказиш режалаштирилган. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асаларичилик – қишлоқ хўжалигининг даромадли тармоғи (+видео)