Халқимиз масжидларни «Оллоҳнинг уйи» деб эъзозлайди. Асосан Ислом динига эътиқод қиладиган юртдошларимиз масжидларни муқаддас билиб, ибодатларини шу ерда амалга оширишга ҳаракат қилади.

Айниқса, шу кунларда – муборак Рамазон ойида масжидларга талпинаётганларнинг сон-саноғи йўқ.  

Лекин масжидга бораётганлар орасида иймонида қусури бор одамлар ҳам йўқ эмас. Чунки масжидларда намозхонлар кўплигидан фойдаланиб, ўғриликка қўл ураётганлар ҳам учраб турибди.  

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида ана шундай ишлардан бири кўриб чиқилди.  

Судья Сарвар Мамадиев раислик қилган суд мажлисида навоийлик И.О.га нисбатан ўғриликка оид жиноят иши кўриб чиқилди. 1999 йилда Бухоро вилоятида туғилган, айни пайтда Навоий вилоятида доимий рўйхатда турган бу шахс Тошкентдаги «Абу-сахий» савдо марказида жойлашган жоме масжидига бомдод намози пайти кириб борган. Масжид таҳоратхонасидаги кийим қўйиш жойида турган курткалардан бирининг чўнтагидаги 60 минг сўм ва «Samsung A24» русумли телефон аппаратини ўғирлаб, воқеа жойини тарк этган.  

Бошқа куни эса Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжиди таҳоратхонасига кириб, «Samsung A23» телефон аппаратини «қўлга киритган».  

Судланувчи И.О. суд мажлисида эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, ҳақиқатан ҳам масжидларга кириб, таҳоратхонасига илиб қўйилган уст кийимларнинг чўнтакларидан пул ва телефон аппаратларини ўғирлаб олганини тан олди. Пулни ўз эҳтиёжига ишлатиб юборганини, телефон аппаратларини эса ҳар бирини 500 минг сўмдан сотиб юборганини маълум қилди.  

Айбланувчи суд жараёнида аслида масжидга намоз ўқиш учун борганини, лекин таҳоратхонада ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ўғрилик қилганини, шундан кейин намоз ўқимай масжиддан чиқиб кетганини айтар экан, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканини, енгилроқ жазо тайинлашни, жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплаб беришини айтди.  

Жабрланувчилар З.Ё. ҳамда Ш.С. суддан судланувчига нисбатан қонуний жазо беришни сўради.

– Суд, судланувчи И.О.нинг жиноят содир этишдаги айби ўзининг айбловга тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларидан ташқари, уларнинг аризаси, тушунтириш хатлари, видеотасвирни кўздан кечириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомалари ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтайи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланди, – деди судья Санжар Мамадиев. – Судланувчи ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш жиноятини содир этгани аломатлари тўғри квалификация қилинган.  

Суд И.О.га нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, жиноятларни ғаразли мақсадларда содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолат, деб топди. Айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини эса жазони енгиллаштирувчи ҳолат, деб баҳолади. Суд ҳукмига кўра, И.О.га 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.  

Суд жараёнида иш бўйича етказилган моддий зарарлар масаласи муҳокама қилинди. Судланувчи И.О.дан жабрланувчи З.Ё. фойдасига 2 миллион 783 минг сўм, жабрланувчи Ш.С. фойдасига 1,5 миллион сўм ундириладиган бўлди.  

Кўриниб турибдики, ўйламай қўйилган қадам, меҳнат қилмай пул топишга интилиш, айниқса, бировнинг ҳақидан қўрқмаслик навқирон ёшдаги бир йигитни боши берк кўчага олиб кирди.  

Албатта, кундалик ҳаётда ўғрилар кам эмас. Лекин бу йигитнинг муқаддас бир даргоҳда бундай қилмишга қўл ургани таассуфланарли. Зотан, масжидларга одамлар нафақат ибодат, вақти келса, нажот истаб боради. Ёши улуғ отахонларидан, илм аҳлидан муаммолари юзасидан фикр, маслаҳат сўрайди, ва шубҳасиз, бу ерда одамлар ўзини хавфсиз жойдаман, деб ҳисоблайди.  

Шундай жойда жабрланувчига айланиб қолаётганларни кўриб, буюк ёзувчи Абдулла Қодирийнинг «Меҳробдан чаён» ибораси ёдга тушади. Ҳақиқатан ҳам, муборак жойларда номақбул иш қилувчилар орамизда юрган чаёнларга ўхшайди.  

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Меҳробдан чаён» ёхуд масжиддаги ўғриликлар