Кўп квартирали уй ўз номи билан кўпчиликнинг мулки ҳисобланади. Шу боис, унда яшовчилар яшаб турган хонадонида қўшимча ўзгаришлар қилаётганда уйнинг лойиҳасида белгиланган нормалардан ташқари чиқишига йўл қўйилмайди.

Айниқса, бу ҳолат кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида яшаётганлар орасида кўп кузатилади. Уйнинг хонадонга кирувчи подъезд томонидаги эшиги ёпилиб, балкон томондан эшик очилиб, ҳовлига айлантириб олишади. Ёки тадбиркорлик қилиш учун жой сифатида фодаланишади. Бино қурилишига ўзгартиришлар киритади. Бу эса юқори қаватларда яшовчиларга хавф туғдириши мумкинлиги доим ҳам ҳисобга олинавермайди.  

Қашқадарё вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини назорат қилиш инспекциясининг Кўп квартирали уй-жой фондини назорат қилиш бўлими айни шу масалаларни назорат қилади. Қонунбузилиши аниқланганда тегишли тартибда чоралар кўради.

– Қарши шаҳар Пахтазор-1 маҳалласида 11 та кўп қаватли уй мавжуд бўлиб, “Коммунал хизмат” бошқарув компаниясига қарайди, – дейди “Коммунал хизмат” бошқарув компанияси раҳбари Нигора Хўжақулова. – Уларда 276 та хонадон 1 минг 386 нафар аҳоли яшайди. Ноқонуний қурилишлар бўйича огоҳлантиришлар берганмиз. Вилоят инспекциясига мурожаат қилинди. Жарималар чиқарилган. Огоҳлантиришдан кейин баъзи хонадонлар ихтиёрий бузиб оляпти, лекин бошқалари ўша ҳолатда турибди. Ноқонуний қурилмаларни олдирмасдан кўп қаватли уйнинг фасад қисмида буёқ ишларини олиб бажара олмаймиз. Ҳозир ҳудудимиздан 2 та уйни таъмирлашга қўйганмиз. Ишни бошлай олмай турибмиз.    

Айтиш жоизки, кўп квартирали уй-жой фондини назорат қилиш бўлимига қуйидаги вазифалар юклатилган. Кўп хонадонли уй-жой фондини, унга туташ ҳудудларни сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш, кўчмас мулк эгаларининг биноларни ўзбошимчалик билан ўзгартиришига йўл қўймаслик; умумий фойдаланиладиган жойлар, фасадлар, уйларнинг ички  муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш-тиклаш ишларини тизимли ўтказиш қоидаларига риоя этиш; уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотлари томонидан тегишли коммунал хизматлар кўрсатишда техник тартибга солиш бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этиш; кўп хонадонли уйларда кўчмас мулк эгаларининг мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш учун ажратиладиган маблағларидан мақсадли фойдаланиш.

Кўча томонга қаратиб қурилган кўп қаватли уйнинг биринчи қавати ва подвали  тадбиркорлик учун қулай жой. Аммо эшик орқа томондаги подъезда. Кўча томондан эшик очиш керак. Ижарага олган валломат тадбиркорлигини иддао қилиб кўча томондан нафақат эшик очади, балки катта дарвозадай қилиб ўпиради. Ойнали веранда ўрнатади. Белгиланган меъёрга кўра, кўп қаватли уйларда ташлаб кетиладиган дераза ёки эшик учун мўлжаллаган жойларнинг тепа қисмига арматуралар туйнукнинг катта- кичиклигига қараб қўйиб кетилади. Уни меъёрдан катта қилиб ўпириб очиш эса кўп қаватли уйнинг зилзилабардошлигини пасайтиради.

Маълумотларга кўра, вилоятда жами 2 минг 249 та кўп квартирали уй мавжуд. Ўтган йилда ҳудудий инспекция томонидан ўтказилган мониторинг ишларида кўп қаватли уйларда яшовчи мулкдорлар томонидан 342 та ҳолатда уй-жой фонди ва унга туташ ҳудудларда ўзбошимчалик билан қурилмалар барпо этилганлиги аниқланди ва аниқланган ҳолатлар бўйича ихтиёрий равишда 342 та мажбурий кўрсатмалар берилган.

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  қонунига асосан худудий инспекция томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддаси биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар бўйича 97 та  маъмурий баённома расмийлаштирилган. Белгиланган вақтда ҳуқуқбузарлик оқибатларини бартараф этмаган 97 нафар фуқарога 531,5 миллион сўм жарима жазоси тайинланган. Мажбурий кўрсатмаларга асосан 200 дан ортиқ қурилма фуқаролар томонидан бузиб олинган. Ноқонуний қурилмаларни ихтиёрий бартараф этмаган фуқароларга нисбатан Мажбурий тартибда буздириш ва асл ҳолатига қайтариш бўйича фуқаролик судларига даъво аризаси киритилган.

– Бугунги кунда кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли томонидан йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари инспекция томонидан доимий равишда назорат қилиб борилмоқда, – дейди вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини назорат қилиш инспекцияси инспектори Элёр Мингбоев. –  Биргина Қарши шаҳрининг ўзида 800 дан ортиқ кўп қаватли уй-жой бор. Худудий инспекция томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида ўтказилган мониторинг ишларида кўп қаватли уйларда яшовчи мулкдорлар томонидан 77 та ҳолатда уй-жой фонди ва унга туташ ҳудудларда ўзбошимчалик билан қурилмалар барпо этилганлиги аниқланди ва аниқланган ҳолатлар бўйича ихтиёрий равишда 77 та мажбурий кўрсатма берилган. Шундан ихтиёрий равишда бартараф этмаган 76 нафар фуқарога тегишли тартибда 520,2 миллион сўм жарима жазоси тайинланган.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, фуқаролар томонидан ҳар хил мақсадларда кўп қаватли уйнинг фасад қисмини бузиб эшик очиш, хонадонларнинг ички конструкциясини ўзгартириш тақиқланади. Айниқса, биринчи этажда яшовчи фуқаролар таянч тўсиқ деворларини бузса, тепада яшовчи фуқароларнинг ҳаётига ва уйнинг зилзилабардошлилигига хавф туғдиради.  

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўп квартирали уйда ноқонуний қурилиш қилманг