27 март - Халқаро театр куни

Шу кунларда мамлакатимиз театрлари ҳар қачонгидан ҳам гавжум. 

Кўтаринки руҳда ўтказилган "Театр томошалари ҳафталиги" одамлар барибир саҳна санъатини яхши кўришини, унга мудом интилишини яна бир марта кўрсатмоқда.  

Айтиш керакки, ушбу ҳафталикка ташкилотчилар томонидан алоҳида тайёргарлик кўрилди. Ҳар ҳолда минг марта "Театр маънавият, маърифат, тарбия маскани" деб бонг ургандан кўра, амалий, самимий, халқчил бўлган шундай ҳафталиклар томоша масканларига мухлисларни янада кўпроқ чорлагани рост. Театрга кириш учун юзага келган турнақатор навбат одамларнинг ҳамон театрдек жонли, бетакрор санъатга меҳри, ихлоси, қизиқиши баланд эканини кўрсатди.

Ҳафталик давомида  театрлардаги энг сара спектакллар мухлисларга тақдим этилди.  Шунинг билан бирга ранг-баранг концерт дастурлари, мусиқий спектакллардаги сара қўшиқлардан иборат дастурларга ҳам ўрин берилди. Айни пайтда юртимизнинг бир қатор ҳудудларида  хусусий театрлар тақдимоти ўтказилди.

Бу йилги "Театр томошалари ҳафталиги" доирасидаги "Очиқ эшиклар куни" тадбирлари давомида аввалгиларидан фарқли равишда ёшлар ижоди намойишига, юртимизнинг етакчи театрлари саҳнасида ёш истеъдодлар томонидан тайёрланган спектакллар,  янада кўпроқ аҳамият қаратилди.  

Театр рассомлари, дизайнерлари, безак усталари ижодига  доир кўргазмалар, ижодий танловлар, тақдимотлар, фестиваллар ҳафталикка ўзгача кайфият бағишлади. Томоша санъатининг муваффақиятида драматурглар,  режиссёрлар, биз ёқтирган  санъаткорлар билан бирга яна ўнлаб, эҳтимолки ундан ҳам ортиқ театр заҳматкашларининг меҳнати борлигини томошабин яна бир бор англади.  

Бир қатор ташкилот ва идораларда мамлакатимизнинг энг етакчи театрлари ўз спектаклини мухлисларга тақдим этди.

Ҳар бир мамлакатнинг маданий қиёфаси ундаги театрларга қаратилаётган эътибор билан белгиланиши яхши маълум. Шу маънода театрларимизнинг кўнгилдагидек фаолият юритиши, мукаммал асарларни томошабинларга тақдим этиши, халққа янада яқин бўлиши учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. Бу эзгу йўлда маблағ ҳам, ҳафсала ҳам аялмаяпти. Натижада яхши асарлар яратиляпти, театр хазинасидаги мумтоз спектакллар қайта саҳналаштирилмоқда. Меҳнат жамоаларининг оммавий тарзда театрларга бориши кенг йўлга қўйилмоқда. Театрлар юртимиз ҳудудлари, энг чекка жойларга ижодий сафарларга чиқиши янада кенг йўлга қўйилмоқда.

Аслида ҳар қандай вазиятда одамлар театрга боришга интилган, унга талпинган. Сабаби бу санъат орқали қайсидир томошабин ўз дарду ташвишларига ташқаридан назар солиш, кимдир мароқли, мазмунли ҳордиқ олиш, кундалик юмушларни бироз бўлса-да четга суриб, унутиш имконига эга бўлган.  

Маърифатпарвар жадид боболаримиз ҳам театрни миллатни уйғотишда, уни иллатлардан огоҳ этишда муҳим восита, деб билганлар. Зеро, миллий театримизнинг асослари жадидлар фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир.

Гарчи 27 март - Халқаро театр куни мамлакатимизда ҳар йили кенг нишонлаётган бўлса-да, юртимиз, театрсевар халқимиз учун йил - ўн икки ой, 365 кун театрлар байрами саналади, десак муболаға бўлмаса керак.

Маълумотларга кўра, 1961 йилда ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институти томонидан Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган IX конгрессда 27 март — Халқаро театр куни деб таъсис этилган бўлиб, бугунги кунда дунёнинг 100 дан зиёд мамлакатларида ушбу сана театр санъати ходимларининг касб байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Назокат Усмонова,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳаёт кўзгуси