Наманган вилоятида бугунги кунда 751 та чорвачилик субъекти фаолият кўрсатмоқда. Бу субъектлар орасида қорамолчилик, қўй-эчкичилик, қуёнчиликда ва паррандачиликнинг улуши нисбатан кўпроқ.

Ҳар бир  тармоқнинг ривожи олдинги йиллардаги статистикалар билан таққосланганда сезилади. Шуни инобатга олган ҳолда баъзи рақамларга тўхталамиз. Вилоятда қорамоллар бош сони ўтган йил якуни бўйича 780 минг бошдан ортиққа етказилди. Натижада гўшт ишлаб чиқариш 176 минг тонна, сут ишлаб чиқариш 775 минг тонна, тухум етиштириш 676 миллион донадан ортиқни ташкил этди. Ўтган йили вилоят миқёсида умумий қиймати 509 миллиард сўмлик олтмишдан ортиқ лойиҳа амалга оширилган. Натижада минг нафардан ортиқ доимий ва мавсумий иш ўрни яратилди. 

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш мақсадида Поп туманидаги чорвачиликка ихтисослашган йирик хўжаликда биогаз ва биогумус ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Гўшт ва сут маҳсулотларини етиштирувчи ҳамда қайта ишловчи корхоналар томонидан аҳоли хонадонларига 364 бош чорва моллари кооперация усулида етказиб берилди. 

Чорвачиликда озуқа базасини мустаҳкамлаш тармоқ истиқболини белгиловчи омиллардан саналади. Шуни инобатга олган ҳолда 21 минг гектардан ортиқ озуқа майдонида маккажўхори, ҳашаки лавлаги, оралиқ экинлар экилди. Чорвачилик субъектларида гидропоника технологияси асосида озуқа ишлаб чиқаришни ташкил этиш амалга оширилди.

Хусусан, вилоятнинг ўн бир туманида жами йигирма иккита чорвачилик субъекти томонидан гидропоника технологияси асосида чорва озуқасини етиштириш ташкил этилди. Бунда ҳар бир субъектда бир кунлик ишлаб чиқариш қуввати ўртача тўрт юз килограмни ташкил этмоқда.  

Марҳабо Мадаминова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда кооперация асосида 364 бош қорамол тарқатилди