Фарғонадаги Миллий гвардия вилоят бошқармаси тасарруфидаги Чавандозлар мактаби отчопарида бўлиб ўтган от спортининг улоқ-кўпкари тури бўйича халқаро турнир якунланди. Мазкур беллашув Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Икки кун давом этган мусобақада Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Венгрия давлатларининг 8 та жамоаси баҳс олиб борди. Юртимизда учинчи бор ўтказилган турнир мардлик, эпчилликни намоён этди.
Халқаро турнирда Қирғиз Республикаси жамоаси фахрли биринчи ўрин ва юз миллион сўм, қозоғистонликлар иккинчи ўрин ва 75 миллион сўм, Ўзбекистон жамоаси учинчи ўринни эгаллаб, 50 миллион сўмни қўлга киритди.
[gallery-16576]
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икромов жамоаларни ғалаба билан табриклаб, мукофотларни топширди.
М.Сулаймонов,
М.Қодиров (сурат), ЎзА мухбири