Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам "Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз" шиори остида баҳор байрами кенг нишонланяпти. Асосий тантаналар эса Нурафшон шаҳридаги амфитеатр ва унинг атрофида ташкил қилинди.

Барчанинг кайфияти ўзгача. Карнай-сурнай садолари остида меҳмонларнинг кутиб олиниши, фольклор жамоаларининг чиқишлари, миллий ҳунармандлик намуналари намойиши, дилларни яшнатган Наврўз шукуҳи барчага кўтаринки кайфият улашди.  

Амфитеатрга олиб борувчи катта йўл бўйида ҳар бир туман ва шаҳар учун байрам павильонлари ажратилган. Сумалак, ош, баҳор неъматларидан тайёрланган кўк чучвара, кўк сомса сингари тансиқ таомлар байрам дастурхонларини безаган.

Вилоят аҳли ва меҳмонлар таомлардан тотиб кўриб, ҳудудларнинг азалий пазандалик ва меҳмоннавозлик қадриятларига баҳо берди.

– Бу йилги байрам шодиёналари ўзгача таассуротларга бой бўляпти, – дейди Чиноз туманидаги “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, “Келажак бунёдкори” медали соҳиби Сарварбек Мирзаев. – Чиноз туманидан ҳам фаоллар келишган. Биз ҳам ўз ҳудудимиз маданиятини кенг оммага кўрсатяпмиз. Фурсатдан фойдаланиб, барчани янгиланиш айёми билан табриклайман.  

Тадбир давомида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев вилоят фаоллари, оқсоқоллар, депутатлар, фаол ёшлар билан бирга сайилгоҳни  айланиб, аҳолини Наврўз билан табриклади.

Ҳоким Ўзбекистон Республикаси давлат хореография академиясида таҳсил олувчи "Нурафшон мавжлари" ансамбли раққоса қизлари билан суҳбатлашди. Уларнинг келгуси режалари ва мақсадлари билан қизиқди ва омадлар тилади. Раққоса қизлар томонидан доира рақси намойиш қилинди.

Вилоят полвонлари ўзаро куч синашди. Ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.

Умуман олганда, асосий байрам тадбири бўлаётган амфитеатргача бўлган ҳудуд атрофида ўзгача кайфият ҳукмрон. Ҳар ерда кўргазма, куй- қўшиқ авжида. Бундай кўтаринки кайфият бежиз эмас. Вилоятнинг турли миллий маданият марказларининг урф-одатларини кўрсатувчи кўргазмалар, ҳунармандлар, қўли гул мусаввирлари қўл меҳнати билан яралган буюм ва асарлари, ижод намуналари барчага манзур бўлди.  

Байрам дастурида юртимизнинг тинчлиги, халқимизни бирдамликка, меҳр-оқибатга ундовчи бадиий саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Халқлар дўстлигини тараннум этувчи қўшиқлар куйланди. Айниқса, эстрада хонандаларининг чиқишлари барчага манзур бўлди.

А.Мусаев, Д.Эрназаров (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида Наврўз тантаналари