Президент топшириғи – амалда

Жорий йилда Сурхондарё вилоятидан хорижга 230 миллион долларлик саноат ва 270 миллион доллар қийматидаги мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинади.  

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 март куни  қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳаларида инвестициялар жалб қилиш ҳамда экспортни кўпайтириш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини янада ошириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Ўтган йили вилоятда 276 та экспортёр корхона жаҳоннинг 28 давлатига 143 турдаги 233.7 миллион долларлик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жўнатди. Экспорт қилинган маҳсулотлар тури 2022 йилга нисбатан 39 тага кўпайиб, 144 янги корхона экспорт фаолиятига жалб этилди.  

Сурхондарё вилояти мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари етиштириш учун қулай иқлимга эга ҳудуд. Иссиқхоначилик ҳам ривожланиб, қишин-ёзин турли озиқ-овқат экинлари парваришлаш ривожланиб бормоқда. Баҳорнинг илк ойларидаёқ эртаги сархил сабзавотлар пишиб, етилади. Вилоятда 24 минг 255 гектар мевали боғ, 10 минг 789 гектар токзор мавжуд. Мевали боғларнинг 15 минг 456 гектарини маҳаллий ва 8 минг 799 гектарини интенсив боғлар ташкил этади. Мева-сабзавот етиштириш учун ноқулай келган ўтган йилда ҳам вилоят соҳибкорлари 285 минг тонна мева ва узум етиштирди. Бу маҳсулотнинг 127 минг тоннаси фермер хўжаликлари, 149 минг тоннаси деҳқон хўжаликларида ва 9 минг тоннаси қишлоқ хўжалиги корхоналари боғлари ҳамда токзорларидан териб-йиғиб олинди.  

Жорий йилда мавжуд майдонлардан янада оқилона фойдаланиб, сабзавот маҳсулотлари парваришлашни кўпайтириш, ички ва ташқи бозорга қуёш нурига тўйинган табиий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш учун боғ ва токзорлар қатор ораларига ҳам уруғ қадалиб, мўл ҳосил етиштирилмоқда. Жумладан, жорий йил ҳосили учун боғ ва токзор ораларидаги 34,2 минг гектар майдонга тўқсонбости усулида қишлоқ хўжалиги экинлари экилган эди. Баҳорнинг илк ойларидан 916,6 минг тонна пиёз, 39,2 минг тонна саримсоқ пиёз, 156,4 минг тонна сабзи, 29,6 минг тонна ош лавлаги, 268,2 минг тонна турли кўкат, 218,3 минг тонна карам, 16,4 минг тонна редиска йиғиб олинади.  

Мутахассисларнинг айтишича, бу йил вилоятда мавжуд томорқалардан янада самарали фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари парваришлашда янги тартиб жорий этилмоқда. Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қоплаш ва экспорт ҳажмини ошириш учун 49,5 минг гектар томорқа ер майдонларидан камида икки марта алмашлаб экиш орқали ҳосил олиш йўлга қўйилаётир. Бу усул томорқаларда бир йилда экин экиладиган майдонларни 100 минг гектарга етказиш имкониятини беради. Шунингдек, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида 572 та маҳалла маълум бир турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилмоқда. 12,9 мингта аҳоли томорқасида ихчам иссиқхона ва плёнка остида маҳсулот етиштирилиб, “Ангор ва Жарқўрғон тажрибаси” кенг жорий этилаётир. Бу ишлар томорқа ер майдонларидан 2 миллион 173 минг тонна ҳосил етиштириш учун қулай имконият яратади.

Мева-сабзавот етиштириш яхши ривожланган Ангор, Жарқўрғон, Қумқўрғон ва Денов туманларида дуга усулида ихчам иссиқхонлар ташкил этиш ҳам белгилаб олинди.  

Давлатимиз раҳбарининг видеоселектор йиғилишида белгилаб берган топшириқлари ижросини таъминлаш ва экспортёрларга янада қулай шароитлар яратиш учун вилоятда олтита экспорт-логистика маркази ташкил этилиб, шу ернинг ўзида божхона, транспорт, карантин ва бошқа зарур хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди. Яқин кунларда Музработ туманида пишиб-етилган дастлабки ўн минг тонна эртаги пиёзни мазкур марказ орқали экспорт қилиш режалаштирилмоқда. Эндиликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштираётган тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ўзлари етиштирган озиқ-овқат маҳсулотларини Музработ, Ангор, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Денов ва Сариосиё туманларида ташкил этилган марказларда сотиши, экспортга йўналтириши мумкин.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ, Ангор ва Жарқўрғон туманларида хизмат кўрсатадиган янги марказлар фаолияти билан танишди. Экспортёр корхоналар ва тадбиркорлар билан суҳбатлашди.  

¬–Президентимиз видеоселектор йиғилишида аҳоли томорқалари ва экин ерларида етиштириладиган сархил мева-сабзавотларни нақд пулга сотиб олиб, экспортга тайёрлаб берадиган таъминотчилар кўплигини ҳам алоҳида таъкидлаб, уларга қулай имтиёз яратиб бердилар, –¬деди вилоят раҳбари.¬– Энди улар ўзини ўзи банд қилган шахслар каби фаолият юритиб, айланма маблағидан қатъий назар, барча солиқлардан озод этилди. Сифатли мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишга кўмаклашадиган таъминотчилар учун бу катта имконият. Бу имконият ва экспортёрларнинг айланма маблағи учун ажратилаётган имтиёзли кредит маблағларидан унумли фойдаланиш лозим.

Ўтган йили экспортёр корхоналарга қўлланилган имтиёзлар туфайли вилоятда 13 та корхонага 134,5 миллиард сўмлик айланма маблағ ажратилиб, 25 миллион долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилди. 12 та экспортёрга 6.2 миллиард сўмлик қўшимча қиймат солиғи маблағлари қайтариб берилди. 15 та экспортёрнинг 11,8 миллиард сўмлик транспорт харажатлари қопланди.  

Бу йил ҳам экспортёр корхоналарни молиявий, ташкилий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш давом эттирилиб, воҳада соҳага 40 га яқин янги корхона жалб этилади.

Вилоят ҳокими экспорт-логистика марказлари билан яқиндан танишиш, экспортёр корхоналар ва тадбиркорлар билан суҳбатлар чоғида мутасаддиларга транспорт-логистика, божхона, карантин ва бошқа масалалардаги муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш, пишиб, етилган маҳсулотларнинг ўз вақтида экспортга йўналтирилишига, маҳсулотлар нарх-навоси деҳқонлар меҳнатига муносиб бўлишига эътибор қаратиш юзасидан таклиф ва тавсияларини билдирди.

Холмўмин  Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳсулотлар олтита янги марказ орқали хорижга жўнатилади