Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Менежерлик ўқув курслари”нинг муваффақиятли якунланиши муносабати билан номзодларга менежерлик сертификатларини топшириш тадбири ташкил этилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошчилигида A.Aвлоний номидаги миллий-тадқиқот институти томонидан умумтаълим муассасалари директори лавозимига номзодларни тайёрлаш, лидерлик ва замонавий бошқарув қобилиятларини шакллантириш, жамоада ишлаш ва ота-оналар билан мулоқот қилиш, молиявий саводхонлик ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари бўйича кўникмаларини ривожлантиришга оид “Менежерлик ўқув курслари” ташкил этилди. 

Жорий йилнинг 1 февралидан ўқув курсларига старт берилган эди. Умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган мазкур курс давомида номзодлар мактабда ўқув-тарбия жараёнини бошқариш, таълим менежменти, ўзини ва ўқитувчиларини касбий ривожлантириш, инсон ресурсларини бошқариш, иш юритиш ва ҳисобот, жамоатчилик ва ота-оналар билан ўзаро муносабат, ҳамкорлик модуллари асосида ўқитилди. 

Менежерлик ўқув курси тингловчилари учун Тошкент шаҳридаги белгиланган таянч мактаблар ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида “Мактаб амалиёти” машғулотлари ҳам олиб борилди. 

Бунда тингловчилар аудиторияда ўрганган назарий ва амалий билимларини бевосита амалиётда қандай бажарилиши ва расмийлаштирилиши, яъни бошқарувга доир билим, кўникмаларни ўзлари иштирокида ўрганиб, тажрибага эга бўлдилар. 

Курс якунида тингловчилар мазкур модуллар бўйича якуний синовларни (тест, кейс ҳамда амалий топшириқлар)ни топширдилар. 

Бугун курсни муваффақиятли якунлаган 63 нафар номзод битирувчиларга сертификатлар топширилди. Ўқув курсларининг ҳажми 144 соатдан иборат бўлиб, бир ой давом этди ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этилди. 

Менежерлик ўқув курс машғулотлари олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот муассасалари, шунингдек, хусусий ва хорижий олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилди. 

Мазкур ўқув курсларининг ўқув режа ва дастурлари Aнглия, Япония, Финляндия каби хорижий давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда 6 та модул асосида ишлаб чиқилган бўлиб, бўлажак мактаб директорларининг зарурий бошқарувга оид билим ва кўникмасини ривожлантиришга хизмат қилади. 

2024 йил 1 сентабрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга умумий ўрта таълим муассасалари раҳбар ҳодимларига сертификат амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча устамалар қуйидаги миқдорларда тўланади: 

мактаб директорларига – 50 фоиз; 

директор ўринбосарларига – 30 фоиз. 

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Менежерлик ўқув курслари” муваффақиятли якунланди 